Бойсун тумани ҳудудида кучли сел келиши оқибатида яна нефть аралаш суюқлик сизиб чиқиш ҳолати қайд этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса бугун эрталаб соат 06:30 атрофида юз берган. Кучли сел оқими ҳудуддаги хандақни бузиб кетг ва натижада нефть аралаш суюқлик ташқарига оқиб чиққан.
Айни пайтда Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимлари, шунингдек бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойига етиб бориб, ҳолатни жойида ўрганмоқда.
Сизиб чиққан суюқликнинг миқдори, атроф-муҳитга таъсири ҳамда ҳодиса сабабларини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда. Зарур чоралар кўрилаётгани ва вазият назоратга олингани билдирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!