Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг учрашув санаси дипломатик каналлар орқали келишиб олинмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот раҳбари Дмитрий Песков маълум қилди.
“Путин ва Эрдўған ўртасида доимо мулоқотга эҳтиёж бор ва сиз улар учрашишга келишиб олганини биласиз. Путиннинг ўзи эса “Мен Туркияга бораман”, деган. Биз фақат вақтни белгилаймиз, холос. Сана эса ҳали танланмади. У дипломатик каналлар орқали келишиб олинади ва эртами-кечми бу мулоқот амалга ошади”, деган Кремль вакили.
Песков бундай алоқалар, биринчи навбатда, Россия ва Туркия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар нуқтайи назаридан муҳим эканини қайд этди.
"Агар керак бўлса, улар жуда тез қўнғироқлашишлари мумкин. Бундай режалар том маънода соатлар ичида амалга оширилади", дея хулоса қилади Песков.
Маълумот учун, Эрдўған ва Путин охирги марта ўтган йилнинг сентябрь ойида Сочида учрашган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!