Айни дамда Ўзбекистон пойтахтида ҳаво таркибидаги PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан қарийб 10 баробарга ошган. Бундай носоғлом муҳит барча тоифадаги инсонлар саломатлиги учун хавф туғдиради.
Кеча, 21 октябрь куни тонгда Тошкент шаҳрида ҳаво таркибидаги PM2.5 заррачаси ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан қарийб 10 баробарга ошган. Air Quality Индех’га кўра, бу носоғлом ҳаво муҳити ҳисобланади ва барча тоифадаги инсонлар саломатлиги учун хавф туғдиради.
Ҳолат кейинроқ, бироз яхшиланган бўлсада, ҳаво таркибидаги PM2.5 заррачаси сони юқорилигича қолмоқда.
Экология вазирлигининг маълум қилишича, республикада ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташламалари) омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар ҳам атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит яратади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!