Исроил тунда Ливан бўйлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда Исроил армияси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳужумлар нишони Байрут халқаро аэропорти яқинидаги ҳудудлар, шунингдек, Ливаннинг “Ал Қард Ал Ҳассан” банки филиаллари бўлган. Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” айнан шу банк орқали Эрондан маблағ олганини билдирмоқда.
Аввалроқ, Исроил армияси матбуот котиби Ҳожар “Ҳизбуллоҳ”ни молиялаш учун фойдаланиладиган муҳим иқтисодий объектларга яқин орада зарбалар берилишини эълон қилганди.
Шунингдек, Ливан ва Байрутдаги барчани бундай объектлар яқинида зудлик билан эвакуация қилишга чақирганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!