Кўплаб францияликлар президент Эммануэл Макроннинг фаолиятидан норози. Буни мамлакатда ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови тасдиқлайди.
Франция жамоатчилик фикри институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Макроннинг президентлик фаолиятини маъқулламайдиганлар 78 фоизни, уни қўллаб қувватлайдиганлар эса 22 фоизи ташкил қилади.
Яқинда Франция бош вазири лавозимини эгаллаган Мишел Барниэрнинг рейтинги ҳам пасайиб бормоқда. Тадқиқот иштирокчиларининг 60 фоизи унинг фаолиятини маъқулламайди.
Сўровнома 2024 йил 9-17 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда 18 ёшдан ошган 2008 нафар француз иштирок этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!