$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Чегараларни кесиб ўтган билим: Нурмуҳаммад Соибназаров муваффақият йўли

10:52 / 09.04.2026

Ҳозирги кунда мамлакатимизда юридик таълимни ривожлантириш бўйича амалий ишлар, чет эл тажрибасини ўрганиш, изчил тадқиқ қилиш, турли ҳуқуқий тизимлар ўртасидаги тафовутларни қиёсий таҳлил қилиш, мақбулларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш кучаймоқда. Айни пайтда шундай салоҳиятларга эга бўлган янги авлод мутахассисларига талаб ортмоқда.

Ҳар бир муваффақият ортида кўзга кўринмас меҳнат, қатъият ва ўзига бўлган ишонч ётади. Замонавий ёшлар орасида ана шундай фазилатларни ўзида мужассам этган, халқаро майдонга дадил қадам қўяётган истеъдодли юристлардан бири — Соибназаров Нурмуҳаммад Абдуназар ўғлидир. Унинг ҳаёт йўли нафақат шахсий ютуқлар, балки келажак авлод учун кучли мотивация манбаи ҳамдир.

🎓 Илм йўлида қатъият ва интилиш

Нурмуҳаммад Соибназаров Наманган вилояти, Уйчи туманида таваллуд топган. Нурмуҳаммаднинг ҳаёти зиёли оила муҳитида улғайган, унинг орзулари ҳар доим катта бўлган. Мактаб давридаёқ у билимга чанқоқлиги, изланишдан тўхтамаслиги ва ўз олдига аниқ мақсадлар қўя олиши билан ажралиб турарди. Ўзининг туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган пайтидаёқ у келажакда ҳуқуқ соҳасида етук мутахассис бўлишни ният қилган ва олтин медаль билан тамомлаган.

2020 йилда Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқ йўналишига максимал балл (189 балл) билан давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди. Бу танлов тасодифий эмас эди — у глобал миқёсда фикрлайдиган, дунё ҳуқуқий тизимларини тушунадиган мутахассис бўлишни мақсад қилганди. Талабалик йилларида ўзининг йўналиши бўйича модуль-фанларни аъло даражада ўзлаштирди, ҳаммуаллифликда илмий мақолалар нашр эттирди, университет миқёсида ташкил этилган ҳуқуқий лойиҳалар ҳамда халқаро илмий онлайн конференцияларда иштирок этиши Нурмуҳаммадни ҳар томонлама ҳуқуқий билимларини оширишга ҳамда касбий нутқ маданиятини кучайтиришига олиб келди. У бакалавр босқичини юқори натижалар (ГПА: 4.8/5.0) билан тамомлаб, ўзининг интизоми ва билимга садоқатини исботлади.


Европанинг нуфузли олийгоҳларидан бири — Адам Миcкиэwиcз University da ERASMUS дастури асосида таҳсил олиши унинг ҳаётида муҳим бурилиш нуқтаси бўлди. Бу ерда Европа фундаментал қонунчилик манбалари: миграция, компания, меҳнат, жиноят ҳуқуқи фанларидан таҳсил олди. Нурмуҳаммад нафақат ҳуқуқий билимларини кенгайтирди, балки Шенген зонасида 10дан ортиқ давлатларига саёҳат қилиб, турли маданиятлар билан танишиш, глобал фикрлаш ва мослашувчанлик кўникмаларини ҳам ривожлантирди.


🌍 Халқаро майдонда ўз ўрнини топиш

2024 йилда Нурмуҳаммад халқаро QS рейтингида ТОП-100таликдан ўрин эгаллаган АҚШдаги Pennsylvania State University нинг Penn State Dickinson ҳуқуқ мактабига 48 000 АҚШ доллар миқдоридаги гранти асосида магистратура босқичига ўқишга қабул қилинди.  Бу босқич унинг профессионал шаклланишида янги саҳифа очди. Дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатидан келган хорижий талабалар билан таҳсил олиш, фикр алмашиш, маданиятлар уйғунлиги барчаси Нурмуҳаммаднинг глобал дунёқарашини бойитди. Америка ҳуқуқ тизимини ўрганиш, айниқса тижорат, миграция, интеллектуал мулк, шартномалар, корпорациялар ҳуқуқи модулларида билим олиш — бу нафақат академик ютуқ, балки глобал миқёсда фаолият юритиш сари қўйилган мустаҳкам қадам бўлди. Бу йўл осон кечмаслиги, янги муҳит, янги тизим ва юқори талаблар — буларнинг барчаси кучли ирода ва меҳнатни талаб қилди, Нурмуҳаммад эса бу синовларни имкониятга айлантира олди. Бир йил давомида таълим олиб, касбдош дўстлар орттириб АҚШнинг нуфузли ҳуқуқ мактабини аъло баҳолар билан тамомлади ва магистр даражасига эришди.


⚖️ Назариядан амалиётга — ҳақиқий тажриба мактаби

Аксарият фақат ўқиш билан чекланадиган бир пайтда, Нурмуҳаммад талабалик давридаёқ ўқишни амалиёт билан боғлади. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича  Чилонзор туман судида судья ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб, у реал суд жараёнларини гувоҳи бўлди. Бу тажриба унга: қарор қабул қилиш жараёнини тушуниш, ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал тузиш, суд муҳитида ўзини тутиш каби муҳим кўникмаларни берди.

Кейинчалик Наманган вилоят прокуратурасидаги амалиёти эса унинг касбий дунёқарашини янада кенгайтирди. У жиноят ишларини таҳлил қилиш, далиллар билан ишлаш, фуқаролар арзиалар билан ишлаш ва прокурорлик фаолиятининг мураккаб жиҳатларини чуқур ўрганди.

 Замонавий юрист — янги давр талаби

Бугунги кунда шунчаки ҳуқуқшунос бўлиш етарли эмас, замонавий юрист технологияларни ҳам тушуниши лозим. Нурмуҳаммад сунъий интеллект, ҳуқуқий маълумот базалари (Wестлаw, LexisNexis) ва рақамли воситалардан самарали фойдаланади. Нурмуҳаммад Соибназаров бугунги кунда 10 га яқин илмий мақолалар муаллифи ҳисобланиб илмий фаолиятда изчил изланиб боради. Бу эса унинг ҳаракатлари халқаро даражадаги мукофотлар, хусусан, МДҲ миқёсидаги “Эл-юрт фахри” халқаро эсдалик нишони билан тақдирлангани бежиз эмас. Бу эса уни рақобатбардош мутахассисга айлантиради. Бундан ташқари, у бир нечта хорижий тилларни ўрганиб, ўзининг глобал имкониятларини кенгайтирмоқда. Саёҳатлари орқали эса дунёқарашини бойитиб, турли маданиятларни чуқурроқ англаб бормоқда.

Келажакда Нурмуҳаммад халқаро ҳуқуқ, айниқса корпоратив ва миграция ҳуқуқи соҳасида етук мутахассис бўлишни мақсад қилган. Унинг билимлари, тажрибаси ва интилиши уни нафақат Ўзбекистон, балки халқаро майдонда ҳам юқори натижаларга олиб чиқиши шубҳасиз.

Хулоса қилиб айтганда, Нурмуҳаммад Соибназаров халқаро илмий ва амалий тажрибага эга, глобал дунёқараши, теран фикр ва илмий изланиш билан янги авлод ўзбек юристларидан бирига айланмоқда.

Нурмуҳаммаднинг йўли шуни англатадики - катта натижаларга эришиш учун катта имкониятлар кутиш шарт эмас — мавжуд имкониятлардан максимал фойдаланиш кифоя. Унинг муваффақияти ортида учта муҳим омил: аниқ мақсад, тинимсиз меҳнат, ўз устида ишлашдан тўхтамаслик ётади. Оддий бир маҳаллада зиёли оиладан бошланган йўл бугун халқаро университетларга, йирик ҳуқуқий тизимларга уланмоқда. Бу эса шуни исботлайдики, инсон ўз устида ишласа, чегаралар фақат хариталарда қолади. Нурмуҳаммад Соибназаров — бу нафақат ёш юрист, балки янги авлод учун илҳом манбаи.

Тайёрлади: Илёс Болтаев



														
														Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026

														
														Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026

														
														Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026

														
														Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026

														
														Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026

														
														Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026

														
														Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026

														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026

														
														Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026

														
														"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар ваз…
11:45 / 08.10.2026
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026
Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026
Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026
Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026
Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

6–8-октабр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлара…
17:27 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!