Маълум бўлишича, айбланаётган саккиз нафар ҳиндистонлик мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ ходимлари бўлиб, илгари ҳинд ҳарбий кемаларига қўмондонлик қилган юқори мартабали зобитлар ҳисобланади. Уларнинг барчаси ҳибсга олинишидан олдин Қатар қуролли кучларига ўқув ва бошқа тегишли хизматлар кўрсатувчи Dahra Global Technologies and Consultancy Services хусусий компаниясида ишлагани айтилмоқда. Ҳиндистоннинг қўлга олинганларни қайтариш ҳақидаги сўровлари бир неча бор рад этилган.
Хабар берилишича, ҳиндлар Қатар ҳукумати томонидан 2022 йил август ойида Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Ушбу маълумотларга кўра, Ҳиндистон денгиз флотининг зобитлари Қатарнинг сув ости кемалари дастурига жалб қилинган ва Қатар бу маълумотларни Исроилга етказилган деб ҳисобламода. Ҳиндистон эса Доҳани фуқароларининг ҳеч қандай разведка оператсияларида иштирок этмаганига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
Ҳиндистон Қатар ҳукуматининг республика денгиз флотининг собиқ зобитлари бўлган саккиз нафар ҳиндистонликни жосусликда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилиш қароридан ҳайратда. Ҳиндистон ТИВ маълумотларига кўра, Нью-Деҳли ушбу иш бўйича барча ҳолатларни ўрганяпти.
"Бизда дастлабки маълумотларга кўра, Қатар биринчи инстансия суди бугун Ал Даҳранинг саккиз нафар ҳиндистонлик ходими иши бўйича қарор чиқарган. Биз ўлим ҳукмидан қаттиқ ҳайратдамиз ва суднинг батафсил қарорини кутамиз. Айбланувчиларнинг оила аъзолари ва ҳуқуқшунослар гуруҳи барча қонуний имкониятларни ўрганиб чиқмоқда” – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!