Бугун Қатар Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мажид бин Муҳаммад ал-Ансорий Исроил ва ХАМАС ўртасидаги гуманитар сулҳ яна бир кун (30 ноябр) амалда бўлишини айтди. Бу ҳақда Қатар ТИВ ижтимоий тармоқда хабар берди.
“Фаластин ва Исроил томонлари Ғазо секторидаги гуманитар сулҳни яна бир кунга (30 ноябр) узайтириш бўйича келишувга эришдилар, яъни ўт очишни тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш”, - деди ал-Ансорий.
Қайд этилишича, бугун яна 8 нафар аёл ва бола озодликка чиқарилади.
У исроилликлар ва фаластинликлар Қатар, шунингдек, Миср ва АҚШ воситачилигида сулҳ келишувига эришганини эслатди.
Исроил ва ХАМАС 22 ноябрь куни Ғазода сақланаётган исроилликларни озод қилиш бўйича тўрт кунлик сулҳ бўйича келишувга эришган эди. Кейин 27 ноябрь куни томонлар гуманитар паузани узайтиришга келишиб олдилар.
Исроил мудофаа кучлари ва ХАМАС сулҳни узайтириш бўйича келишувни 30 ноябрь кунигача эълон қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!