$
11937.89 UZS
-10.69
141.76 UZS
-2.53
13769.16 UZS
-24.28
31° Кечаси 18°

Ички ишлар вазири бошчилигидаги делегация Венгрияга ташриф буюрди

20:43 / 21.07.2025

Жорий йилнинг 17-18 июль кунлари Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов бошчилигидаги делегациянинг Венгрия давлатига расмий ташрифи ташкил этилди.

Ташрифнинг асосий мақсади икки давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш, мамлакатлар ички ишлар вазирликларининг соҳавий хизматлари ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда Венгрия полициясининг илғор тажрибаси билан танишишга қаратилди.

Ташриф жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг Венгрия Ички ишлар вазири доктор Шандор Пинтер билан икки томонлама расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир давомида томонлар икки давлат ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, халқаро терроризм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик ва гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича идоралараро ишчи учрашувларини ташкил этиш, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ва Будапешт шаҳри Полиция бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, жамоат тадбирлари ва туристик объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича тажриба алмашиш ҳамда киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича масалаларни муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Венгрия Ички ишлар вазирлиги ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси“ имзоланди.

Венгрияга ташриф жараёнида Ички ишлар вазирлиги делегацияси мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишидаги илғор тажриба ва таълим соҳаси билан яқиндан танишдилар.

Жумладан, тадбир давомида мамлакатимиз делегациясининг Венгрия Миллий киберхавфсизлик институти бошлиғи доктор Лаёш Сабо билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар ҳозирги замон кибер таҳдидларига муносиб қарши туриш тизими, интернетдаги хуружлар ва ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган идоралараро ҳамкорлик, кибержиноятларни таҳлил қилиш усулларини ҳамда ҳамкорликда ўқув курсларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, мамлакатимиз делегацияси Будапештдаги Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар академияси фаолияти билан ҳам танишиб, Ўзбекистонлик мутахассислар учун халқаро ва малакавий курсларда ташкил қилиш масалаларига эътибор қаратдилар.

Будапешт полиция бошқармасининг хизмат жараёнини ўрганиш давомида, Венгрия пойтахтининг Smart City (Ақлли шаҳар) видеоназорат тизими, жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ таҳдидларни прогнозлаштириш ва таҳлил қилиш, тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда полициянинг куч ва воситаларини тўғри тақсимлаш каби тизим билан танишиб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Будапешт шаҳри Полиция бошқармасининг амалий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Венгриянинг Терроризмга қарши курашиш марказининг фаолиятини ўргандилар. Жараёнда Ўзбекистонлик мутахассислар Венгрия амалиётида радикаллашган шахсларни аниқлаш, халқаро террорчилик гуруҳларини фош этиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ҳамда онлайн муҳитда таҳдидларни мониторинг қилиш механизмлари билан танишдилар.

Ташриф жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Венгрия Полиция академиясининг фаолияти билан танишди.

Академия раҳбари доктор Эрнё Краузер билан олиб борилган музокараларда, полиция ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, Венгрия полицияси томонидан олиб борилаётган инновациялар ва тажрибалар Ўзбекистон шароитида жорий этиш, шунингдек, курсантлар ва профессор-ўқитувчилар учун стажировка ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Венгрияга расмий ташрифи икки мамлакат ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро ишончли муносабатларни юқори даражага кўтаришга хизмат қилади.



														
														Tailanddan O‘zbekistonga olib kirilgan katta miqdordagi sintetik narkotik moddalar fosh etildi.

Tailanddan O‘zbekistonga olib kirilgan katta miqdordagi sintetik narkotik moddalar fosh etildi.

Davlat xavfsizlik xizmati xodimlari “Toshkent-Aero” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi bilan hamkorlikda o‘tkazgan tezkor…
15:49 / 13.08.2026

														
														“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашишга оид қонунчиликка қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
14:46 / 13.08.2026

														
														Европада XXI асрда илк бор тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди

Европада XXI асрда илк бор тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди

12-август куни Ернинг шимолий яримшарида тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди.
09:28 / 13.08.2026

														
														Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Россия Президенти Владимир Путин Япония ҳам ҳудудий даъво қиладиган Курил оролларидан бири — Итурупга ташриф буюрди. Бу ҳақд…
09:22 / 13.08.2026

														
														Ўзбекистонда 13 август, пайшанба куни ҳарорат 43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 13 август, пайшанба куни ҳарорат 43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 метр/секундг…
17:35 / 12.08.2026

														
														Судья Олий суд матбуот котиби бўлди

Судья Олий суд матбуот котиби бўлди

Сурайёхон Рустамовна Хўжамқулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига та…
17:16 / 12.08.2026

														
														Ички ишлар органларида 10 нафар раҳбар лавозимидан озод этилади

Ички ишлар органларида 10 нафар раҳбар лавозимидан озод этилади

Яна 7 нафар раҳбарга қаттиқ интизомий жазо қўллаш, 3 нафарининг эса лавозимида қолиш-қолмаслигини кўриб чиқиш белгиланди.
17:06 / 12.08.2026

														
														Тошкентда мотоциклчиларга чора кўрилди

Тошкентда мотоциклчиларга чора кўрилди

Бирига 15 сутка қамоқ, бирига жарима – Тошкентда мотоциклчиларга чора кўрилди
16:52 / 12.08.2026

														
														Шарбат қутисидаги наркотик ўрамлар ортидан 3,15 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари аниқланди

Шарбат қутисидаги наркотик ўрамлар ортидан 3,15 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари аниқланди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воси…
16:18 / 12.08.2026

														
														Канадада бола хавфсизлик камарини тақмагани учун парвоз бекор қилинди

Канадада бола хавфсизлик камарини тақмагани учун парвоз бекор қилинди

Канадада ёш бола хавфсизлик камарини тақишдан бош тортгани сабабли йўловчи самолётининг парвози бекор қилинди. Ҳодиса оқибат…
12:24 / 12.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 13 август, пайшанба куни ҳарорат 43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 13 август, пайшанба куни ҳарорат 43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 метр/секундг…
17:35 / 12.08.2026
Tailanddan O‘zbekistonga olib kirilgan katta miqdordagi sintetik narkotik moddalar fosh etildi.

Tailanddan O‘zbekistonga olib kirilgan katta miqdordagi sintetik narkotik moddalar fosh etildi.

Davlat xavfsizlik xizmati xodimlari “Toshkent-Aero” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi bilan hamkorlikda o‘tkazgan tezkor…
15:49 / 13.08.2026
Украина Бошқирдистондаги Wildberries логистика мажмуасига зарба берди

Украина Бошқирдистондаги Wildberries логистика мажмуасига зарба берди

13 августга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг Бошқирдистон Республикасига ҳужум қилди.
15:10 / 13.08.2026
Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Россия Президенти Владимир Путин Япония ҳам ҳудудий даъво қиладиган Курил оролларидан бири — Итурупга ташриф буюрди. Бу ҳақд…
09:22 / 13.08.2026
“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашишга оид қонунчиликка қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
14:46 / 13.08.2026
АҚШ 175 минг нафар хорижликнинг визасини бекор қилди

АҚШ 175 минг нафар хорижликнинг визасини бекор қилди

АҚШ ҳукумати 175 минг нафар хорижликнинг визасини бекор қилди.
11:44 / 11.08.2026
Тошкентда Телеграм орқали наркосавдо қилган икки шахс қўлга олинди

Тошкентда Телеграм орқали наркосавдо қилган икки шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Чилонзор туманларида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Telegram орқали наркотик м…
14:16 / 11.08.2026
Роналдунинг мухлислари тўйда адашиб қолди

Роналдунинг мухлислари тўйда адашиб қолди

8 август куни Криштиану Роналдунинг минглаб мухлислари ОАВ хабарларига ишониб, Португалиянинг Мадейра оролида бутунлай бошқа…
16:55 / 10.08.2026
Бугун, 11  август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 11 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ10 август соат 20:00 дан 11 август соат 20:00 гача
17:15 / 10.08.2026
Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси Нижнекамскда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси Нижнекамскда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси Нижнекамскда Украина Қуролли Кучларининг дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъ…
17:46 / 11.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!