Bloomberg хабарига кўра, Европа Иттифоқи Россия активларини мусодара қилиш бўйича ўз позициясини қайта кўриб чиқишга қарор қилган, ҳозирда бу қарорнинг юридик ва молиявий оқибатлари баҳоланмоқда.
Агентлик маълум қилишича, Европа Иттифоқининг дипломатик хизмати ва қатор аъзо давлатлар Россия активларини мусодара қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Булар орасида суд қарорларини асос сифатида ишлатиш ёки фақат етказилган зарарни ҳисоблаш билан чекланиш вариантлари бор. Шунингдек, ЕИ бундай қарор евро курсига ва Европа капитали чиқиб кетишига қандай таъсир кўрсатишини ҳам ўрганмоқда.
Bloomberg манбаларига кўра, бир қанча давлатлар, жумладан Белгия, Германия ва Люксембург, бу ғояга жиддий хавотирлар билдирган. Ушбу активларни мусодара қилиш бўйича ёндашувни қайта кўриб чиқиш қарори АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашни қисқартириши ёки бутунлай тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари фонида қабул қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!