Каталониянинг “Барселона” клубининг баъзи футболчилари олий маълумотли эканлиги, ҳатто, икки нафар ўйинчида мураббийлик лицензиялари мавжудлигини билармидингиз?
“Кўк-анорранглилар”нинг 22 ёшли футболчиси Ферран Торрес иккита мураббийлик курсини тугатган. Шунингдек, Эрик Гарсия ҳам спорт бўйича олий маълумотга эга.
Марк Андре тер-Штеген, Роберт Левандовски, Эктор Бельерин, Иньяки Пенья, Серги Роберто ва Маркос Алонсолар ҳам университетларда таҳсил олишган.
Жамоа дарвозабони –тер-Штеген бизнесни бошқариш бўйича бир неча курсларни битирган.
Эктор Беллерин Молия, Роберт Левандовски Спорт менежменти йўналишида магистр даражасига эга.
Иньяки Пенья Бленкерн шаҳрида Маркетинг курсларига қатнашади.
Серхи Роберто ҳамда Маркос Алонсо бизнес бошқаруви ва менежментини ўрганишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!