Қувайтда амир вафотидан кейин мамлакат бўйлаб қирқ кунлик мотам эълон қилинди. Аввалроқ Амир канцелярия ишлари вазири Муҳаммад Абдаллаҳ Ал-муборак ас-Сабоҳ 2020 йил сентябридан бери тахтда ўтирган Амир Наваф Ал-Аҳмед Ал-Жабер ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этганини айтган эди. Қувайт ҳукумати 83 ёшли валиаҳд Шаҳзода Мишаал Ал-Аҳмед Ал-Жабер ас-Сабаҳни акаси вафотидан кейин янги Амир деб эълон қилди.
“Наваф Ал-Жабер ал-Аҳмед Ас-Сабоҳга 40 кунлик мотам эълон қилинди. Давлат идоралари эса уч кунга ёпилади”– дейилади баёнотда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!