Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қатор ҳудудларда давлат харидлари ўтказилиши билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаганини маълум қилди.
Фарғона вилояти мисолида, ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йил давомида ўтказилган ўрганишлар давомида ўтказилган жами 4,4 млрд сўмлик танлов савдоларида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Жумладан:
- Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида 3,5 млрд сўмлик 2 та;
- Фарғона вилоят Маданият бошқармасида 490 млн сўмга яқин 3 та;
- Фарғона вилояти ёшлар ишлари бошқармасида 250 млн сўмлик 1 та.
Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари талабларини бузиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган ва масъулларга тегишли чоралар кўрилган.
Тошкент шаҳар мисолида, ҳудудий бошқармага келиб тушган мурожаатларга асосан, Республика Ихтисослаштирилган Терапия ва Тиббий Реабилитация Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази буюртмачилигида 3 та 2,1 млрд сўмдан ортиқ ҳамда Яшнобод туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 1,3 млрд сўмга яқин 3 та тендер савдолари бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Махсус комиссияси томонидан-томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида мазкур қонунбузилишига йўл қўйилмаслик юзасидан кўрсатмалар берилган.
Андижон вилояти мисолида, ҳудудий бошқарма томонидан Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида бошланғич нархи 200 млн сўмга яқин ва Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси 900 млн сўмга яқин энг яхши таклиф савдолари бекор қилинган. Шунингдек, Андижон вилоят кардиология диспансери томонидан 170 млн сўмлик тендер савдоси бўйича бўйича иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда тегишли кўрсатмалар берилган.
Жиззах вилояти мисолида, ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йил июль-август ойларида ўтказилган ўрганишлар давомида, ижтимоий соҳадаги ўтказилган жами 850 млн сўмга яқин танлов савдоларида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Жумладан:
- Кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун Жиззах санаториясида 49,9 млн сўмлик;
- Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасида 360,8 млн сўмлик;
- РИД ва КИАТМнинг Жиззах вилоят ҳудудий филиалида 210,0 млн сўмлик;
- Ш.Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасида 20 млн сўмлик;
- Зафаробод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 200,0 млн сўмлик.
Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма томонидан “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари талабларини бузиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!