Хитойлик олимлар озишнинг оддий усулини айтишди. “Plos One” журналида эълон қилинган мақолага кўра, рақсга тушиш озишга ёрдам беради.
Олдинги тадқиқотлар вазн ташлаш ёки соғлом тана массаси индексини сақлашнинг энг самарали йўли соғлом овқатланиш ва мунтазам жисмоний машқларни ўз ичига олган турмуш тарзига риоя қилиш билан боғлиқ эканини кўрсатганди. Лекин кўпчилик соғлом турмуш тарзига доимий равишда амал қилиши қийин.
Мутахассислар 654 та тадқиқотни ўз ичига олган маълумотларни таҳлил қилиб, рақс ортиқча вазн ва семизликдан азият чекаётган одамлар учун самарали таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашган. Деярли ҳар қандай рақс тури, агар мунтазам равишда машқ қилинса, вазн йўқотишга ёрдам берар экан.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!