Бразилия авиация ҳодисаларини тадқиқ қилиш ва олдини олиш маркази (CENIPA) Россия Embraer Legacy бизнес-жети ҳалокатини халқаро стандартларга мувофиқ текширмасликка қарор қилганини билдирди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги ёзмоқда.
Шу билан бирга, CENIPA ҳалокатга учраган самолёт Бразилияда ишлаб чиқарилгани учун терговга қўшилишга тайёрлигини билдирмоқда. Ҳозирда Твер вилоятида ҳалокатга учраган самолётга ўхшаш платформада қурилган, сиғими 37 дан 50 гача бўлган 802 та Embraer самолёти ишламоқда.
CENIPA'нинг қўшимча қилишича, ҳалокат ички рейсда содир бўлган, шунинг учун халқаро тергов қоидалари унга тааллуқли эмас.
"Россия томони (терговга) рози бўлишга мажбур эмас. Уларга буни қилиш тавсия этилади, холос", дедиCENIPA раҳбари Марсело Морено.
Марказ Embraer'нинг ҳалокати юзасидан ўтказилаётган терговда масофадан туриб иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 август куни бортида "Вагнер" асосчиси ва яна 9 нафар шахс бўлган Embraer бизнес-жети ҳалокатга учради. Бу воқеа Путин "ошпази"нинг Москвага юришидан ўтиб содир бўлди. Аксарият таҳлилчи ва сиёсатчилар авиҳалокатни Владимир Путиннинг қасоси дея баҳолашди. Хусусан, АҚШ президенти Жо Байден ҳам Россиядаги барча ишларнинг ортида Путин туришини айтди.
Кеча, 29 август куни Пригожин ва унинг ўринбосари Валерий Уткин Петербургдаги қабристонга дафн этилди. Дафн маросими ёпиқ режимда ўтказилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!