“Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган 8 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган “Ватанга қайтариш” тадбири доирасида Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан амалга оширилган.
Бош консулхона ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида фуқаролар учун авиачипталар харид қилинган.
Улар жорий йилнинг 20 август куни “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг “Новосибирск-Тошкент” рейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!