АҚШ президенти Доналд Трамп, агар Россия-Украина урушини тўхтатишнинг иложи бўлмаса, Россияга қарши янги иқтисодий санкциялар жорий қилишга тайёр эканини айтди. Шу билан бирга, Трамп буни қилишни хоҳламаслигини ҳам таъкидлаган.
“Мен иқтисодиёт ҳақида гапиряпман, чунки биз жаҳон урушини бошламоқчи эмасмиз. Бу иқтисодий уруш ҳисобланади ва у ёмон бўлади. Бу Россияга жудаям ёмон таъсир қилиши мумкин”, — деган президент Оқ уйда ўтказилган йиғилишда.
Трамп, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Владимир Путин Володимир Зеленский билан тинчлик келишуви имзоламаслиги, чунки уни ноқонуний деб ҳисоблаши ҳақидаги гапларига ҳам изоҳ берди.
“Улар нима дейишидан қатъи назар, бу ҳаммаси бемаънилик. Ҳамма шунчаки ўзини кўрсатмоқда”, — деди АҚШ етакчиси.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!