Бир неча кун аввал Россия Коммунистик партиясининг Самара провинцияси думаси депутати Михаил Абдалкин (34 ёш) президентнинг Федерал мажлисга мурожаатини қулоғига лағмон осилган ҳолда томоша қилаётгани акс этган видеони ўз Telegram каналига жойлаштирди.
Хабарларга кўра Марказий тафтиш комиссияси бу ҳолатни эътибордан четда қолдирмайди. Россия Давлат Думаси депутати Александр Юшченко эса ушбу вазият Коммунистик партия бўлимида баҳоланиши кераклигини қайд этган.
“Бу Самара вилояти Думасининг депутати, унда биринчи котиб, минтақавий бўлим бошлиғи бўлиб, ташкилот биринчи навбатда ўз вакили бўлган шахс қилмишига нисбатан ҳуқуқий, маънавий ва ахлоқий баҳо бериши керак”, – деди у.
Юшченко Абдалкиннинг қилмиши ҳақида ҳам шахсий фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ёшлар кўпинча “интернетдаги хаёлий машҳурликка маҳлиё бўлади ва ўнлаб ёки юзлаб “лайк” олиш истаги кўпинча ахлоқий меъёрлар бузилишига сабаб бўлади”.
Юшченко Абдалкинга “ҳақиқий ҳаётга қайтишни” маслаҳат берган.
Эслатиб ўтиш мумкин, жорий йил 21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Федерал мажлисга анъанавий мурожаат билан чиқди. Мурожаат чоғида Россия раҳбари бир қатор ижтимоий характердаги ташаббусларини эълон қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!