Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида машина ёш қизчани уриб, унга ёрдам бермагани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 19:00 да Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи Панжикент кўчасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Gentra ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, 15 ёшли пиёдани уриб юборган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида ҳайдовчи ва унинг машинаси устахонадан топилган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у қизчани уриб кетгандан сўнг, қаттиқ қўрқув остида қолиб, воқеа жойидан қочишга мажбур бўлган.
Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан қонуний ҳужжатлар расмийлаштирилиб, у билан зарур тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!