Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 1995, 1998, 2002 йилларда туғилган 3 нафар шахс крипто-активлар билан шуғулланувчи Андижон туманида истиқомат қилувчи, 2004 йилда туғилган фуқарони автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, унга ўзларини гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништиришади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгра, жиноий гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан унинг 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги криптовалюталарни ўзлаштириб олиб, эвазига унга 160 минг қалбаки АҚШ доллари беришади.
Ўтказилган тезкор тадбирда сохта ходимлар қўлга олиниб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!