Давлат хавфсизлик хизмати хабар беришича, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Тожикистон фуқаросини тутқунликда сақлаган шахс қамоққа олинди. Қайд этилишича, Денов шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган муқаддам судланган шахс Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи, 1993 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб турган. Аниқланишича, деновлик шахс Душанбе шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва гаров сифатида унинг шеригини Денов шаҳрида олиб қолган.
Пуллар ўз вақтида қайтарилмаганидан сўнг Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаб, турли қийноқларга солган ва унга оғир даражада тан жароҳати етказган.
Зўравонга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!