Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг Кимё ва Биология бакалавриат йўналишлари ҳамда мазкур фанлар бўйича магистратура мутахассисликлари 16 январь куни Германиянинг нуфузли ASIIN халқаро аккредитация агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди.
Ушбу йўналишлар мамлакатимизда илк бор ASIIN аккредитациясини олган таълим дастурлари бўлиб, университетдаги таълим стандартлари, ўқув жараёни, профессор-ўқитувчилар салоҳияти ва илмий фаолиятнинг халқаро талабларга мослигини тасдиқлайди.
2030 йил 30 сентябргача амал қиладиган сертификатлар мазкур йўналиш битирувчиларининг дипломлари Европа ва бошқа ривожланган давлатларда тан олинишига имконият яратади. Шунингдек, уларнинг хорижда таълим олиши, илмий фаолият юритиши ва кимё-биология соҳаларида халқаро меҳнат бозорига чиқишига кенг йўл очади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!