2025 йил 10 январь куни, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Булунғур туманида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
1981 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган шахс махсус харидорга 1 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 25 млн сўмдан сотишини олдиндан келишиб режалаштиргани тўғрисида маълумотлар олинган.
Махсус харидор билан боғланган шахс 5 килограмм юкни тайёрлаб қўйганлигини маълум қилган. Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ходимлари, вилоят ИИБ ТВБСО ҳамда вилоят божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда “Соҳибкор” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, вазни тахминан 5 кг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 10 минг АҚШ долларига сотаётган шахс далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!