Самарқанд вилояти Оқдарё туманида бир оиланинг уч аъзоси яъни эр, аёл ва уларнинг фарзанди ўз хонадонида жонсиз ҳолда топилган.
Маълум қилинишича, туманнинг Галаравот маҳалласидаги уйларнинг бирида аёл 5 ойлик чақалоғи билан ўлик ҳолда топилган. Орадан бироз вақт ўтиб, эрнинг жасади томда, ўзини осган ҳолатда топилган.
“Борган пайтимда тез ёрдам ходимлари ўша ерда экан. Кейин Ички ишлар ходимларига хабар бердим. Улар билан ичкарига кирган пайтимизда боласи билан аёли оламдан ўтган экан. Кейинроқ уй эгасини топишди, у ўз жонига қасд қилган экан”, – дейди маҳалла раиси.
Дастлабки хулосага кўра, эр хотини ва фарзандини ўлдириб, сўгра яшаш хонадонининг том қисмида ўз жонига қасд қилган.
Оқсоқол шунингдек, бу оила маҳалладаги намунали оилалардан бири бўлгани, оила бошлиғи жуда меҳнаткаш бўлиб, ўз меҳнати билан тўй қилиб, уйлангани ҳамда уйини ҳам ўзи қурганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, йигитнинг бир синглиси ва бир опаси бўлган.
Ота нега ўз аёли ва фарзандини ўлдиргани, сўнг нима сабабдан ўз жонига ҳам қасд қилгани ҳозирча очиқ қолмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оқдарё туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!