Samsung Galaxy S23 Ultra янги флагман смартфонининг эгалари гаджетнинг ишлашидаги муаммолардан шикоят қилмоқдалар. Бу сафар улар хусусий "S Pen" стилусининг ишлаши билан боғлиқ.
Реддит форуми меҳмонларидан бири рақамли ручкадан фойдаланмоқчи бўлганида, у доимо уни қайта улаш муаммосига дуч келишини айтди. Созламаларни тиклаш ёрдам бермайди. Тахминан 25% ҳолларда стилус Samsung Galaxy S23 Ultra га биринчи марта уланмайди, бунинг натижасида уни смартфонга киритиш ва яна чиқариб олиш керак. Бошқа бир фойдаланувчининг таъкидлашича, "S Pen" кўпинча уланмайди ва озгина кимёвий ҳидга эга.
Samsung Galaxy S23 Ultra'даги "S Pen" билан қандай муаммо борлиги аниқ эмас. Эҳтимол, бу носозликни дастурий йўл билан ҳал қилиш мумкин, аммо ҳозирча барча флагман эгаларига созламаларда "Keep S Pen" функциясини ёқиш тавсия этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!