$
11801.23 UZS
-22.46
136.73 UZS
-3.01
13737.81 UZS
-59.25
31° Кечаси 18°

Сенат Самарқанд шаҳри ҳудудини кенгайтириш бўйича қарор қабул қилди

12:11 / 23.02.2025

Сенатнинг ялпи мажлисида парламент юқори палатаси аъзолари томонидан “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги масала қизғин муҳокама қилинди.

Мажлисда ушбу ўзгаришларни амалга ошириш аҳолига муносиб яшаш шароитини яратиш, бунинг учун тегишли манзилларда муҳандислик-коммуникация тизимларини, шунингдек ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, касалхона) объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган.

Хабарингиз бор, 2023 йил 20 июлда президентнинг “Самарқанд шаҳрида “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Муҳокама қилинган масала ҳам айнан Самарқанд вилоятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон раҳбари томонидан қабул қилинган қарорнинг тўлиқ рўёбга чиқарилишида муҳим омили сифатида хизмат қилади.

Хусусан, аҳолининг уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифларидан келиб чиқиб, фуқаролар учун қулай бўлган Самарқанд шаҳридан ўтган Зарафшон дарёси қирғоғи бўйлаб 15 км узунликдаги масофада қиймати 10 млрд долларлик “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш мақсад қилинган.

Сенаторлар кўриб чиққан масалада Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан 243 гектар, Самарқанд туманидан 170 гектар, жами 413 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши назарда тутилмоқда. Натижада амалдаги 252 гектардан иборат “Ширин” мавзеси ҳудуди кенгайтирилиб, жами 665 гектар майдонни ташкил этади.

Муҳокамалар жараёнида тасдиқланган мастер режа бўйича ҳудудда 180 минг аҳолига мўлжалланган жами 60 мингта хонадондан иборат 254 та кўп қаватли уйлар, 45 та ижтимоий соҳа объекти қурилиши маълум қилинган.

Мазкур “Ширин” шаҳарчасида бунёдкорлик лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари аниқ режалаштирилган ва қурилиш ишлари 3 та босқичда олиб борилади.

Эътиборли жиҳатларидан бири шундаки, “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази тўлиқ барпо этилиши натижасида турли соҳаларда 50 мингга яқин аҳоли учун янги иш ўринлари яратилади.

Сенаторларнинг якдил фикрига кўра, вилоятдаги чегараларнинг ўзгартирилиши Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш ва энг асосийси аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Муҳокама сўнггида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.



														
														Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага, 28-август куни Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
17:18 / 27.08.2026

														
														“Тошкент — Термиз” М-39 автомагистралининг Қозоғистондаги 24 километрлик қисми янгиланди

“Тошкент — Термиз” М-39 автомагистралининг Қозоғистондаги 24 километрлик қисми янгиланди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи “Тошкент — Термиз” халқаро автомобил йўлининг 24,1 ки…
15:12 / 27.08.2026

														
														Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори сўнгги 10 йил ичида 3,3 бараварга ошган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига …
15:08 / 27.08.2026

														
														Олмаота—Тошкент поезд йўналишида аёллар вагони йўлга қўйилади

Олмаота—Тошкент поезд йўналишида аёллар вагони йўлга қўйилади

1-октябрдан бошлаб Олмаота—Тошкент йўналишида қатновчи поездлардан бирида аёллар учун алоҳида вагон йўлга қўйилади.
11:42 / 27.08.2026

														
														Тошкентда хотинини калтаклашда гумонланган спорт устасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда хотинини калтаклашда гумонланган спорт устасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда хотинини мунтазам калтаклаб келганликда гумонланаётган юнон-рум кураши мураббийи ва спорт устасига нисбатан жиноят…
10:50 / 27.08.2026

														
														Испанияда минглаб одамлар "помидорлар жанги" фестивалида қатнашди

Испанияда минглаб одамлар "помидорлар жанги" фестивалида қатнашди

Испаниянинг шарқидаги Бунол шаҳрида анъанавий Ла Томатина фестивали бўлиб ўтди. Унда 20 мингдан ортиқ киши кўчаларда бир-бир…
10:37 / 27.08.2026

														
														Қорақалпоғистонда 5,11 миллиард долларлик майнинг ва дата-марказ лойиҳалари амалга оширилмоқда

Қорақалпоғистонда 5,11 миллиард долларлик майнинг ва дата-марказ лойиҳалари амалга оширилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 5,11 миллиард доллар бўлган учта майнинг ва учта дата-марказ қурилмоқда. Бу ҳа…
10:33 / 27.08.2026

														
														Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
10:25 / 27.08.2026

														
														Yekaterinburgda og‘ir ahvolda qolgan o‘zbekistonlik Vatanga qaytarildi

Yekaterinburgda og‘ir ahvolda qolgan o‘zbekistonlik Vatanga qaytarildi

O‘zbekistonning Yekaterinburg shahridagi Bosh konsulxonasi og‘ir vaziyatga tushib qolgan yurtdoshlariga amaliy yordam ko‘rsa…
10:19 / 27.08.2026

														
														Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига са…
20:03 / 26.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда янги объектларни и…
09:10 / 26.08.2026
27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19…
17:15 / 26.08.2026
Энди телефон рақами орқали пул юборса бўлади

Энди телефон рақами орқали пул юборса бўлади

Эндиликда маблағ юборишда банк ҳисоб рақами ёки пластик карта реквизитларини киритиш шарт бўлмайди, бунинг учун олувчининг м…
16:33 / 26.08.2026
Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига са…
20:03 / 26.08.2026
Yekaterinburgda og‘ir ahvolda qolgan o‘zbekistonlik Vatanga qaytarildi

Yekaterinburgda og‘ir ahvolda qolgan o‘zbekistonlik Vatanga qaytarildi

O‘zbekistonning Yekaterinburg shahridagi Bosh konsulxonasi og‘ir vaziyatga tushib qolgan yurtdoshlariga amaliy yordam ko‘rsa…
10:19 / 27.08.2026
Қуйи Чирчиқда ҳоким ёрдамчиси фуқароларга ажратилган 130 млн сўмлик имтиёзли кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда

Қуйи Чирчиқда ҳоким ёрдамчиси фуқароларга ажратилган 130 млн сўмлик имтиёзли кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда

ошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким ёрдамчиси фуқароларга ажратилган имтиёзли кредит маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари…
12:09 / 26.08.2026
“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026
Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вак…
17:34 / 26.08.2026
Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳар бир инсоннинг меҳнати, фидойилиги ва кўрсатган жасорати …
14:32 / 26.08.2026
“Тошкент — Термиз” М-39 автомагистралининг Қозоғистондаги 24 километрлик қисми янгиланди

“Тошкент — Термиз” М-39 автомагистралининг Қозоғистондаги 24 километрлик қисми янгиланди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи “Тошкент — Термиз” халқаро автомобил йўлининг 24,1 ки…
15:12 / 27.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!