ошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким ёрдамчиси фуқароларга ажратилган имтиёзли кредит маблағларини ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлагани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департаментнинг Қуйи Чирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ойдинобод” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Ш.Г. тўрт нафар фуқаронинг ишончига киргани аниқланган.
У фуқаролар мазкур маҳаллада яшамаслигига қарамай, банкка тақдим этилган тавсияномаларда уларни “Ойдинобод” маҳалласи аҳолиси сифатида кўрсатган. Шундан сўнг уларга жами 130,2 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган.
Бироқ кредит маблағлари белгиланган мақсадлар учун ишлатилмаган. Улар ҳоким ёрдамчисининг шахсий эҳтиёжларига сарфлангани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Ш.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!