Президент Шавкат Мирзиёев давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳар бир инсоннинг меҳнати, фидойилиги ва кўрсатган жасорати алоҳида эътирофга лойиқ эканини таъкидлади.
Шунингдек, шу кунларда ҳудудларда унвон, орден ва медалларни қабул қилиб олаётган юртдошларига ҳам самимий табриклар йўлланди.
Мукофотланганлар орасида мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистонга йирик инвеститсиялар ва замонавий технологияларни олиб кираётган хорижий ҳамкорлар ҳам борлиги қайд этилди. Давлат раҳбари уларга ҳам миннатдорлик билдирди.
Маросим давомида Президент давлат мукофотларини уларнинг соҳибларига тантанали равишда топширди.
Тадбир якунида Шавкат Мирзиёев мукофотланганларни яна бир бор табриклаб, уларга келгуси фаолиятида муваффақият тилади.
“Кўксингизга ярашиб турган юксак унвон, орден ва медалларга одамлар ҳавас билан қарайди, ёшларимиз сизларга ўхшашга интилади. Бу сизларга келгуси ишларингизда янги куч-ғайрат ва илҳом беради, деб ишонаман”, — деди давлат раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!