Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 5,11 миллиард доллар бўлган учта майнинг ва учта дата-марказ қурилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбаев Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида янги обектларни фойдаланишга топшириш маросимида маълум қилди.
Қорақалпоғистонда майнинг соҳаси учун махсус зона ташкил этилиши аввалроқ Президент қарорида белгиланган эди. Дата-марказлар учун ажратилган махсус ҳудудда инвесторларга 2040 йилгача солиқ ва божхона тўловларининг барча турлари бўйича имтиёзлар берилиши белгиланган.
Аманбай Ўринбаевнинг таъкидлашича, яратилган шароитлар ҳудудга жалб этилаётган инвесторлар ва инвеститсияларнинг нафақат ҳажми, балки сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратиш имконини бермоқда.
«Илгари инвесторлар келса, у катта бўлсин, кичик бўлсин, фақат инвеститсия киритса, хурсанд бўлиб юрардик. Ҳозир эса яратиб берилаётган имкониятлар натижасида инвесторларнинг ҳам, инвеститсияларнинг ҳам сифат даражасига алоҳида эътибор бериш имконияти пайдо бўлмоқда», — деди Жўқорғи Кенгес раиси.
Ҳудудда «яшил» энергетика соҳасида ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. АCWА Поwер компанияси билан ҳамкорликда қиймати 3,3 миллиард доллар бўлган шамол электр стансияси қурилмоқда.
Шунингдек, маросим доирасида қиймати 260 миллион доллар бўлган «Нукус-2» шамол электр стансияси фойдаланишга топширилди. 2025 йилда эса ҳудудда қиймати 107 миллион доллар бўлган «Нукус-1» лойиҳаси ишга туширилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда янги обектларни ишга тушириш маросими 25 август куни бўлиб ўтди. Унда умумий қиймати 50 триллион сўм бўлган 72 та йирик саноат ва сервис лойиҳаси ҳамда 91 та ижтимоий соҳа обекти фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!