$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Сериаллар ва машҳур рақслар ватани: Мексикага саёҳат

07:01 / 30.03.2023

Мексика дунёга оппоқ қумли пляжлар, кактуслар ва текила ичимлиги билан ном таратган ўлка. Бундан ташқари, ушбу мамлакат жаҳонга шоколад, жўхори ва чили қалампирини ҳам тақдим қилган. Келинг, бугун айнан мана шу ўлкага биргаликда саёҳат қиламиз.

Мексика Шимолий Американинг жанубий қисмида жойлашган. Ўлка шимолдан АҚШ, жанубдан Гватемала ҳамда Белиз билан чегарадош. Давлат 31 та штат ва 1 та федерал округдан ташкил топган бўлиб, шу сабабли ҳам унинг расмий номи “Мексика қўшма штатлари” ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси сони жуда катта, бу ерда 121 миллион нафар одам истиқомат қилади. Авваллари бу ўлкада ҳинду қабилалари ҳаёт кечирган. Шу жумладан, машҳур майялар ҳам. Ушбу қабила дунёга донг таратган иероглифик мактублар, тақвим ҳамда бетакрор пирамидалар билан тарихда из қолдирган. Аммо ушбу ривожланиш испанияликлар томонидан босиб олингач, тўхтаб қолди.  Мексика 300 йил давомида Испаниянинг колонияси ҳисобланган. 1821 йилга келиб эса мустақил бўлишга эришган. Урушда АҚШга мағлуб бўлгандан кейин замонавий АҚШ таркибидаги Техас, Нью-Мексика, Аризона, Юта, Жанубий Калифорния ҳудудларини унга бериб юборган.

Ушбу ҳудудларнинг бир замонлар Мексикага тегишли бўлганини унинг таркибидаги шаҳарлар номидан ҳам билиш мумкин. Сан-Диего, Сан-Антонио, Сакраменто ва бошқалар шулар жумласидандир.

Иқтисодиёт

1950 йилларга келиб ўлкада иқтисодий ривожланиш йиллари бошланди. Бугунги кунда Мексика иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича Лотин Америкасида Бразилиядан кейинги иккинчи ўринда туради.

Бу ердан нефть, газ, кўмир қазиб олинади, автомобиллар ва электротехника воситалари ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалиги асосини эса жўхори, какао, соя, пахта, қаҳва ҳамда мевалар ташкил этади. Мексика авокадо етказиб бериш бўйича дунёдаги биринчи ўринда. Ўлкада уни “Яшил олтин” деб атайдилар. 2016 йилда Мексика салкам миллион тонна ва қиймати 2,5 миллиард долларга тенг аковадо эскпорт қилган экан. Бу эса нефть соҳаси фойдаларидан ҳам ошиб кетган.

Мексикаликлар ўлканинг АҚШ билан қўшни эканлигини омад деб биладилар. Америкаликлар Мексика иқтисодиётига инвестиция киритишади, туризм соҳасини ривожлантириш учун ёрдам бериб, заводлар бунёд этадилар.

Мисол учун, Америка автомобилсозлик соҳасининг 3 нафар гиганти – “Ford”, “General motors”, “Chrysler” компанияларининг бу ерда машина йиғувчи корхоналари мавжуд. Мексика экспортининг каттагина қисми эса АҚШга йўналтирилган.

Иқтисодий ривожланишнинг умумий даражаси етарлича тезкор. Бугунги кунда аҳоли бошига ҳисобланган ЯИМ миқдори 8500 минг долларни ташкил қилади. Таққослаш учун келтириб ўтамиз, Россияда бу кўрсаткич 9000, АҚШда эса 57 000 га тенгдир. Мексикаликларнинг қандай шароитда ҳаёт кечиришлари билан қизиқяпсизми? Бу  ердаги ўртача ойлик маоши 520 долларни ташкил қилади. Лекин бу кўрсаткичлар ўлкадаги ҳақиқий манзарани тўлиқ очиб бера олмайди.

Мексика бойлар ва камбағаллар орасидаги табақаланиш яққол акс этадиган ҳудудлардан бири. Мамлакатнинг 46 фоиз аҳолиси ночор ҳолда кун кечиради.  Шунга қарамасдан айнан мексикалик Карло Слим 2010-2013 йиллар давомида “Форбес” версиясига кўра дунёдаги энг бой одам саналган. 2017 йилга келиб эса Слим рейтингнинг 4 ўрнидан жой олди. Аҳолининг ночор қатлами қишлоқларда, сомон томли уйларда яшаб, гамакларда ухлашади.

Ўчоқ ёрдамида таом пиширадилар, асосий машғулотлари эса қишлоқ хўжалигидир. Шаҳар аҳолисининг бир қисми шахсий ҳовлиларда ҳаёт кечиришади. Уларнинг шароити анчагина яхшироқ. Энг хавфли ва ночор ҳудудлар шаҳар четларида жойлашган. Бу ердаги айрим жойлар эса ўрта синф вакиллари учун мўлжаллангандир. Бадавлат мексикаликлар одатда баланд панжара ва тиканли симлар билан ўралган катта уйлар ичида истиқомат қилишади. Ўлкадаги ночор аҳволга қарамасдан умумий манзара жуда чиройли. Уйларнинг том қисми, хонадонлар интерьери ҳам кишини ўзига жалб қила олади.
Умуман олганда мексикаликлар ёрқин ҳаёт тарзини хуш кўрадилар. Бу ерда зилзилалар одатий ҳолат. Шу сабабли ҳам шаҳарларда баланд қаватли уйлар кўп эмас. Уларни фақатгина катта мегаполисларнинг марказида учратишингиз мумкин. Келинг, ушбу шаҳарларга ҳам назар ташлаймиз.

Мехико

Мексика пойтахти ва дунёнинг энг йирик мегаполисларидан бири. Аҳолиси 9 миллион кишини ташкил этади. Уни контрастлар шаҳри деб ҳам аташади, ҳудуд яшил ранглар ва ҳаробалар атрофидаги кўкаламзор паркларга бурканган. Замонавий Мехико марказидаги Конституция майдони, барокко услубидаги бинолар, Аламеда парки, Чепултипик, музейлар ҳамда фавворалар жуда ҳам чиройли кўриниши билан одамни ўзига жалб қилади. Мехико Шимолий Америкадаги етакчи иқтисодий марказ ҳамдир.

Гвадалахара

Катталиги бўйича ўлкадаги иккини шаҳар. Миллий ҳалқ куйи – Мариачи ва текила ичимлиги ватани.

Канкун

Мексикадаги йирик курорт шаҳар. У Кариб денгизининг Ривьера майя соҳилларидан ўрин олган. Канкун дунёнинг энг яхши 10 та курорт шаҳар таркибига киради.

Шаҳардан 15 километр узоқликда эса аёллар ороли мавжуд. У ўзининг сув ости музейлари, антиқа архитектураси ва ҳудудда йиғилувчи кўп сонли кит акулалари билан донг таратган.

Акапулько

Тинч океанининг соҳилларидан ўрин олган порт шаҳар ва туристик марказ. 1950-йилларда Голливуд юлдузлари ва миллионерларнинг севимли шаҳри сифатида ном таратган эди.

Бундан ташқари, уни Мексиканинг кўнгилочар шоулари, казино ва ресторанлар пойтахти деб ҳам билишади.

Тихуана

АҚШнинг шундоққина чегарасида, Сан-Диего шаҳри яқинида жойлашган шаҳар. Бу ерга асосан арзон ичимликлар олиш ва тунги клубларда ҳордиқ чиқариш мақсадидаги америкалик туристлар ташриф буюришади. Шаҳарда жиноятчилик, қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар савдоси авж олган.

Йўллар

Мексикада йўллар инфратузилмаси яхши ривожланган. Йирик шаҳарлардаги йўл сифатини АҚШ даражасига қиёслаш мумкин. Мексикадаги энг машҳур автомобил русуми “Volkswagen” ҳисобланади.

Ўлкадаги метро ўлчам жиҳатидан Шимолий Америкада Нью-Йоркдан кейинги иккинчи ўринда. Унинг ҳар бир бекати нафақат номга эга, балки пиктограммалар билан ҳам акс эттирилган. Бу ўқишни билмайдиган ва аҳолининг саводсиз қатламига қулайлик яратишнинг яна бир усулидир.

Ўлка одамлари метистлар, испан ва маҳаллий ҳиндуларнинг авлодлари ҳамда ҳозирга қадар ўтмиш билан яшайдиган маҳаллий ҳиндулардан иборат. Улар қабила ҳолида, тоғли ҳудудларда цивилизациядан воз кечганча ҳаёт кечирадилар.

Маошлар орасидаги салкам 6-7 карра фарқ ўлка одамларини АҚШга кетишга мажбур қилади. Мексикаликлар АҚШда 32 миллион нафар кишидан иборат этник гуруҳни ташкил қилади ва миқдор жиҳатидан иккинчи ўринда туради. Уларнинг аксарият қисми эса ноқонуний муҳожирлардир. Шу сабабли ҳам АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Мексика ва АҚШ чегарасида девор қурилишини сайловолди пайтларидаёқ айтиб ўтганди. Бу орқали бўлғуси президент қўшни ўлкадан келаётган муҳожирлар оқимини тўхтатишни режа қилган. Аммо шунга қарамасдан яхши ҳаёт орзусидаги инсонлар барибир АҚШга кўчиб ўтиш учун ҳаракат қилаверадилар.

Жиноятчилик

Ўлкада хавфсизлик масаласи жуда ҳам долзарб, ҳудди аксарият Лотин Америкаси мамлакатларидаги каби!

Қасддан қилинган қотилликлар даражаси Бразилиядан пастроқ бўлса ҳам, Европага нисбатан 15 баробар кўпроқ.

Мексика одам ўғирлаш жиноятлари бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардан бири ҳамдир. Ўлкада коррупция ҳамда бюрократия авж олган.

Пора эвазига жуда кўп ишларни битириш мумкин. Гиёҳванд моддалар савдоси ҳам асосий муаммолардан бири. Бу ердаги ана шундай гуруҳ вакиллари, тахминларга кўра, 100 минг кишини ташкил қилади. Мексиканинг кўплаб президентлари уларга қарши кураш олиб боришни энг асосий режалардан бири дея эълон қилган. Бунинг учун фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳарбий таркиблар ҳам жалб қилинган. 1990 йилларда АҚШ Кариб денгизи бўйлаб гиёҳванд моддалар олиб келишни тўхтатгач, Мексика уларни шимолга етказишдаги асосий транзитга айланди-қўйди.

Ўлканинг жиноятчилик авж олган асосий қисми унинг шимолий штатлари ҳисобланади. Бу ҳудуд саҳролар ва даралардан ташкил топган.

Одамлар

Келинг, энди мексикалик одамларнинг ҳаёти билан танишамиз. Мексикаликлар шодон, эмоционал ва таъсирчан одамлар бўлишади. Одатда уларнинг оилалари катта, айримларда 5-6 нафардан болалар мавжуд. Улар катта давраларда ҳордиқ чиқаришни хуш кўришади. Жуда кўп ичишади ва рақсга тушишади. Мексикаликларнинг севимли рақс турлари – Сальса, Самба, Румба, мексиканча Мариачи рақсларидир.

Бизда ушбу ўлкани аввало сериаллари орқали яхши таниб олишган. Улар бутун дунё бўйлаб машҳур бўлган эди. “Бойлар ҳам йиғлайди”, “Оддий Мария”, “Ёввойи атиргул” каби сериаллар айнан шулар жумласидандир. Ўлкадаги расмий тил – испан тили. Аммо унинг ўзига хосликлари ҳам йўқ эмас. У асрлар давомида ўзгариб борган. Мисол учун, мексикаликлар испан тилида  “Ота”ни англатувчи “Падре” сўзини жуда кўп айтишади.

Аслида ўлка одамлари орасида “Падре” – зўр, ажойиб, қойилмақом маъносида ҳам қўлланила бошланган.

Шу сабабли бирор саволингизга “Падре” дея жавоб беришса ҳайратга тушиш учун шошманг.

Мексика маданияти майя ҳиндулари ва ацтеклар маданияти асосида шаклланган. Мусиқа, рақслар ва кўплаб маросимлар шулар жумласидандир. Албатта, 2012 йилда амалга ошмаган охирзамон башорати майя қабилаларининг аввалги нуфузига путур етказди, лекин айрим тарафдорлар тақвим одамлар томонидан нотўғри ўқилганини айтишади.

Бу ердаги фестивал ва карнаваллар жуда ҳам турли-туман, уларни мусиқалар ва ёрқин ҳодисалар билан бирга нишонлашади. Ҳаво пуфаклари фестивалига нима дейсиз? Балки ишонмассиз, аммо бу ерда “Марҳумлар куни” ҳам байрам қилинар экан. Байрам куни болаларга совға сифатида бош суяк шаклидаги қандлар, ўз исми ёзилган шоколадди тобутлар, ўйинчоқ скелетлар берилади. Аксарият инсонлар мексикаликларни анъанавий сомбреро шляпаси ва пончо кийган ҳолатда тасаввур қилишади. Аммо бугунги кунда улар жуда ўзгариб кетишган. Сомбреро ва почно эса тарихнинг бир бўлагига айланган. Уни одатда туристлар эсдалик буюм сифатида сотиб оладилар.

Мексика ошхонасининг асосий маҳсулотлари жўхори, ловия, авокадо ва аччиқ қалампирлар ҳисобланади. Чили, халапеньо, хабанеро, сирано айнан шулар жумласидандир. Ўлка одамлари

аччиқ қалампирларни шунчалар яхши кўришадики, бу ерда уларни тез ейиш бўйича мусобақалар ҳам бўлиб ўтади. Махсус тайёргарлик кўрмаган инсонлар учун эса бу каби танловлар ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

Буррито, кесадилья, фахитас, такос, начес... Мексика ошхонасининг мазкур таомларини бугун бутун дунё яхши билади.

Уларнинг асосида жўхори унидан пиширилган тортилья нони бўлиб, ичига турли хил начинкалар солинади. Бундан ташқари, гуакамоле қайласи ҳам жуда машҳур.

Ушбу ўлка туристларни ўзига хос тарихи, қадимги цивилизация харобалари, майя пирамидалари, колониал саройлари, экзотик табиати ва Кариб денгизи ҳамда Тинч океанининг бетакрор пляжлари билан ром этиб келади.

Пкапулько, канкуна, тулума эса дунёдаги энг яхши пляжлар рейтигига киритилган. Туристларнинг асосий қисми АҚШлик фуқаролардир. Мексика америкаликлар учун айни ҳордиқбоп  ўлка. Бу илиқ ҳаволи ва ҳамёнбоп нархдаги курорт ҳамдир. Дўстлар, сиз ҳам  ушбу ўлкага боришни истаган бўлармидингиз?

 

 

 


Қизиқарли


														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

“Бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Ма…
09:09 / 17.10.2026
Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 1,7 гектар майдонда фавворали сунъий кўл қурилиши бошланди. Лойиҳа …
16:39 / 15.10.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ходимларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва кўрилган чораларни кузатиш механизмлари йўлга қўйилади.
09:14 / 16.10.2026
Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват…
14:54 / 16.10.2026
Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий сект…
15:49 / 16.10.2026
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!