$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Шакарсиз бир ой қандай ўтди?

17:50 / 09.10.2024

Ёш бўлишимга қарамасдан сўнгги бир ярим йил ичида депрессияда юрдим. Тўғри, депрессия сўзининг сийқаси чиқиб кетган. Лекин, тан олишни хоҳламасакда бу бор нарса ва дунё бўйича ҳозир авж олган. Депрессия бу — руҳиятнинг жиддий бузилиши. Мен ҳам сизлардек оддий одамман. Ўз кечинмаларимни сизлар билан бўлишмоқчиман. Агар сизларда ҳам шу жараён кетаётган бўлса, бу мақолам ва тажрибам орқали озгина ёрдамим тегса, албатта хурсанд бўламан.

Хуллас, ҳаётим изидан чиқа бошлади, менда асабийлик кучайди. Овқат ейман, лекин тўйиш ҳисси, таомнинг мазаси, шукроналик йўқолди. Ўзимга бўлган ишончни ва орзу қилишни унутдим. Мен фақат яшардим, танам тирик эди, холос. Танам тирик дейману у ҳам чарчаган, рангим хиралашиб борарди, турли тошмалар юзимни “безарди”. Тобора атрофдагилардан узоқлашардим, инсонлар билан кам мулоқотда бўлардим. Бир тарафдан сифатсиз уйқу қийнарди, 10 соат ухласамда, уйқуга тўймасдим, чарчаб, кайфиятим ёмон ҳолда уйг ъонардим. Эътибор берсам бошқаларда ҳам шу аҳвол. Ўзимни ўнглашга шунчалар ҳаракат қилсамда, фойдаси бўлмасди.

Интернетни тита бошладим. Жаҳон тажрибаларини кузатдим. Олимларнинг ва оддий одамларнинг тавсияларини кўриб чиқдим. Барчасининг гапи бир жойга бориб тақаларди — шакарга! Кўпчилик шакарсиз челленжини қилишгандан сўнг ҳаёт сифати яхшиланганини таъкидлашганди.

Ростдан ҳам эътибор берсам, рационимда ширин маҳсулотлар кўпайиб кетибди: қаҳва, газли ичимликлар, шоколад, пирожний, пирог, торт, печенье ва бошқалар. Ўз устимда шуғулланишга қарор қилдим ва ваъда бердим. Шундан бошлаб 1 ой давомида шакар ва таркибида шакар бўлган маҳсулотлардан воз кечаман, дедим. Бу фақат нафсимни тийиш орқали ҳаёт сифатимни яхшилаш эмас, балки ирода кучимни синаб кўриш ҳам эди. Хўш, мен буни уддалай олдимми?

17 майдан 17 июнга қадар муддат белгилаб олдим. Демак, жанг бошланди!

1-ҳафта оддий ўтди, организмим шакарни талаб қилмади.

2-ҳафта ҳақиқий қийноқлар бошланди, ширин нарсани егим, ичгим келаверарди. Хаёлимда худди ҳозир шуни емасам қанд касалини орттириб оладигандек туйилаверди. Аммо бу босқичдан ҳам ўтдим.

3-ҳафта энг оғир кунларим бўлди. Яна шу қорним тўйганини билмадим ва таъмни ҳис қилмай қўйдим. Нима еяпман, нима ичяпман умуман фарқини сезмасдим.

4-ҳафтада эса иштаҳам бўғилиб, ҳеч нарса егим келмай қолди. Юқоридаги ҳафталарда шакарнинг ўрнини мевалар билан, яъни улардаги фруктоза билан босишга ҳаракат қилдим. Ҳар хил мева еяверардим: шафтоли, нок, ўрик, олма, банан фойдаси бўлмасди.

Мен мана шу 1 ой ичида шакарсиз қийналдим. Катта-катта супермаркетларга кираман, аммо маҳсулотларнинг 99 фоизи шакарли бўларди. Ваъдамга вафо қилдим. 1 грамм ҳам ширин нарса емадим, ичмадим.

1 ойлик курашим эвазига нимага эришдим? Мақсадимга ета олдимми?

Ҳа, албатта. “Оқ ажал”дан воз кечиш эвазига мен ўз руҳий ва жисмоний саломатлигимни тиклай олдим. Ўзимга ишончим ортди. Ишлашга лаёқатим кучайди, миямдаги ғоялар генератори ишлай бошлади. Ҳаётга қизиқиб, янгиликларга интила бошладим.

Кўзимнинг атрофидаги қорайишлар кетди, рангим тиниқлашди, уйқум яхшиланди. 3 соат ухласам, кучга тўлиб, яхши кайфиятда уйғонишни бошладим. Танамдаги шишлар мени тарк этди. Аввалгидек ихчамлашдим. Ўзимни енгил ҳис этардим. Мана ҳаёт, мана ҳақиқат деб юбордим. Ҳозир ҳам камдан-кам ширинлик ейман, газли ичимликларни деярли ичмайман. Организмим талаб ҳам қилмай қўйган.

Мен бу мақоламни илмий тилда қандайдир гормон, моддалар номларини ва нормаларини қўшмасдан, оддийгина қилиб тушунтиришга ҳаракат қилдим. Агар сизни шакарнинг таркиби ва таъсири, қандай ишлаши қизиқтирса, интернет манбаларидан билиб олишингиз ва маълумотларингизни тўлдиришингиз мумкин.

Азиз ўқувчи, ҳаётингиз сизни қониқтирмаётган бўлса ва бу нимадан эканлигини билмасангиз, шакарсиз челленжда қатнашиб кўринг. Натижаси билан бўлишарсиз.

Тажриба ва мақола муаллифи Мунисахоним Ирисова


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!