Швейсария Федерал жиноий суди Гулнора Каримовага нисбатан пул ювиш айблови бўйича суд жараёнини тўхтатди.
Суд баёнотига кўра, иш Каримованинг судда шахсан қатнашиш имконияти бўлмагани сабаб тўхтатилган. Хусусан, унга ўз вақтида мамлакатни тарк этиш учун рухсат берилмагани асосий тўсиқ сифатида кўрсатилган.
Каримова аввалроқ барча айбловларни рад этган. У 2005–2013-йиллар давомида “Тҳе Оффиcе” деб номланган жиноий тармоқ орқали телекоммуникатсия компанияларидан пора олиш ҳамда юзлаб миллион доллар маблағни Швейсария банкларига ўтказишда айбланмоқда.
Унинг адвокати Грегуар Манжа суд қарорини “оқловга тенг” деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, суд ишни давом эттириш учун жиддий тўсиқлар мавжудлигини тан олган.
Гулнора Каримова ҳозирда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда ва унинг қамоқ муддати 2028-йил декабрига қадар белгиланган. Шу билан бирга, Швейсария прокуратураси томонидан қўйилган айбловлар бўйича даъво муддати ҳам айнан шу даврда якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Каримовага нисбатан жиноят иши Швейсарияда 2012-йилда қўзғатилган. Кейинчалик Ўзбекистонда ҳам унга нисбатан суд ҳукми чиқарилиб, 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!