$
12814.78 UZS
-14.29
123.50 UZS
-1.41
13442.70 UZS
97.9
18° Кечаси

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

19:34 / 26.11.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўтган ўн ойда вилоятда 681 та лойиҳа бажарилиб, 21 мингта иш ўрни яратилган. 21 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 702 миллион долларлик экспорт қилинган. Йил якунигача вилоят иқтисодиёти 8 фоиз ўсиши кутилмоқда.

Энди келгуси йилга марра олиш зарур. Шу боис барча ҳудудларга ишчи гуруҳ юборилиб, тадбиркорларнинг таклифлари ўрганилиб, режалар шакллантирилмоқда.

Наманган вилоятида 527 миллион долларлик 182 та янги лойиҳа имконияти аниқланган. Масалан, Наманган шаҳри “Баркамол авлод” маҳалласидаги кичик саноат зонаси кенгайтирилса, 60 миллион долларлик чарм-пойабзал лойиҳасини жойлаштириш мумкин. Мингбулоқдаги “Наманган” массивида шундай зона ташкил қилинса, 25 миллион долларлик саноат лойиҳаларига шароит бўлади.

Поплик тадбиркор АҚШлик ҳамкорлар билан 80 миллион доллар сармоя киритиб, йилига 1,8 миллион тонна флюорит тошини қайта ишлаш таклифини берган. Натижада 200 та иш ўрни, 70 миллион доллар экспорт имконияти пайдо бўлади. Яна бир корхона 40 миллион доллар инвестиция киритиб, 5 минг гектарда доривор ўсимлик етиштириш, қандолат ишлаб чиқариш ва туризм маскани ташкил қилиш истагини билдирган.

Ушбу тумандаги сизот суви яқин ерларда шоли, ғалла, доривор ва озуқабоп экинлар, Норин туманидаги мелиоратив тик қудуқлар атрофида балиқ етиштириш мумкин. Чоркесар, Заркент ва Испарон ҳудудларида суғориш яхшиланиб, чорвадорларга ер ажратилса, 100 минг бош қорамол ва эчки боқиш имкони бор.

Янгиқўрғонда Қишлоқ хўжалиги техникуми ташкил этилиб, картошкачилик маркази билан дуал таълим йўлга қўйилиши ҳам малакали мутахассислар, ҳам асосий озиқ маҳсулоти тайёрлашга хизмат қилади. Асаларичилик хўжаликлари билан кооперация орқали хонадонларда асалари боқиб, уларни қўшимча даромадли қилса бўлади.

Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Хусусан, 2025 йилда Наманган вилоятига 4 миллиард 200 миллион доллар инвестиция олиб келиш, 34 минг иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар экспорт қилиш мўлжалланган.

Жорий йил якунида камбағаллик даражасини 8 фоиздан ҳам пасайтириш режалаштирилган. 2025 йилда 78 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариб, бу кўрсаткични 5,3 фоизга тушириш кўзда тутилган. Шунингдек, чет элда меҳнат миграциясида бўлган 100 мингга яқин кишини юртимизда иш билан таъминлаш мақсад қилинган.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, вилоят иқтисодиётини комплекс ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди. Инвесторларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, лойиҳалари учун шароит яратиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиб, бандликни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.



														
														Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

Ўтган ўн ойда вилоятда 681 та лойиҳа бажарилиб, 21 мингта иш ўрни яратилган. 21 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқар…
19:34 / 26.11.2024

														
														Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маоши оширилади

Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маоши оширилади

“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғр…
16:25 / 26.11.2024

														
														“Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ” – Бахтиёр Саидов

“Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ” – Бахтиёр Саидов

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, унга Зви Коганнинг вафоти …
14:15 / 26.11.2024

														
														Қидирувдаги шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Қидирувдаги шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
13:10 / 26.11.2024

														
														Тошкентда Cobalt устига дарахт қулаб кетди

Тошкентда Cobalt устига дарахт қулаб кетди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги савдо мажмуаси қаршисида Cobalt рус…
12:35 / 26.11.2024

														
														Футбол мутахассиси Мухтор Ҳошимов вафот этди

Футбол мутахассиси Мухтор Ҳошимов вафот этди

Мухтор Муинович Ҳошимов 1948 йилда таваллуд топган.
12:27 / 26.11.2024

														
														Сурхондарёда “заправка” 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Сурхондарёда “заправка” 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Ҳолат юзасидан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати хабар б…
11:28 / 26.11.2024

														
														Туркияда яшириниб юрганларни ушлаш амалиёти кучайтирилади

Туркияда яшириниб юрганларни ушлаш амалиёти кучайтирилади

Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси маълум қилмоқда.
11:04 / 26.11.2024

														
														Исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси расмий баёнот берди

Исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси расмий баёнот берди

Эслатиб ўтамиз, мазкур қотилликда Ўзбекистон фуқаролари гумон қ
10:51 / 26.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда Cobalt устига дарахт қулаб кетди

Тошкентда Cobalt устига дарахт қулаб кетди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги савдо мажмуаси қаршисида Cobalt рус…
12:35 / 26.11.2024
26 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

26 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
04:18 / 26.11.2024
Абдуқодир Xусанов “ПСЖ” нишонида

Абдуқодир Xусанов “ПСЖ” нишонида

Франция нашрига кўра, Ҳусановнинг тахминий нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
20:28 / 26.11.2024
Чилонзорда Lacetti ва скутер тўқнашиб кетди

Чилонзорда Lacetti ва скутер тўқнашиб кетди

Ушбу хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.
09:46 / 26.11.2024
Алламжоновга қилинган суиқасд ортидан 7 киши қўлга олинди

Алламжоновга қилинган суиқасд ортидан 7 киши қўлга олинди

Улардан бири Жанубий Кореядан яна бири эса Қозоғистондан топилган.
16:37 / 25.11.2024
Қидирувдаги шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Қидирувдаги шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
13:10 / 26.11.2024
Трамп: “Хитой товарларига ўн фоиз қўшимча бож жорий этамиз”

Трамп: “Хитой товарларига ўн фоиз қўшимча бож жорий этамиз”

Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий медиа платформасида Хитой гиёҳванд моддалар савдоси муаммосини ҳал қилинмагунча у…
09:08 / 26.11.2024
Пойтахтдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилади

Пойтахтдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилади

Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
17:28 / 25.11.2024
Сурхондарёда қарздор фирманинг 9 та автомобили мусодара қилинди

Сурхондарёда қарздор фирманинг 9 та автомобили мусодара қилинди

Сурхондарё вилоятида ташкилотлардан бирининг солиқ органларига қарздорлиги сабабли тўққизта BYD электромобили мусодара қилин…
18:28 / 25.11.2024
БААда 3 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

БААда 3 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Аввалроқ, Исроил ва Молдова давлатлари фуқароси, Чабад-Лубавич ҳаракати аъзоси, бутун дунё бўйлаб яҳудийларнинг тарғиботини …
16:25 / 25.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!