Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йилдан буён қидирувда бўлган, 1986 йилда туғилган Бабаянс Роберт Владимирович Тошкент шаҳрига депортация қилинган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралган.
Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилаётгани айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!