Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий медиа платформасида Хитой гиёҳванд моддалар савдоси муаммосини ҳал қилинмагунча ушбу мамлакат товарларга солинадиган экспорт божларига қўшимча 10 фоиз солиқ солишини айтди.
“Мен Хитой билан АҚШга юборилган катта миқдордаги дорилар, айниқса фентанил ҳақида кўп марта гаплашганман, аммо ҳеч қандай натижа бўлмади. Хитой вакиллари менга гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган тадбиркорлар учун энг катта жазо – ўлим жазоси тайинлашларини айтишди, лекин афсуски, улар ваъдаларини бажармадилар ва гиёҳванд моддалар мамлакатимизга мисли кўрилмаган миқдорда, асосан Мексика орқали кириб келди. Бу ҳолат барҳам топмагунча, барча Хитой маҳсулотларига қўшимча 10 фоизлик бож юклаймиз”, – деган Трамп.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!