Жорий йилнинг 25 ноябрь куни турли оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларида Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида Сви Коган исмли шахс ўлимида гумонланаётган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди.
Хабар юзасидан Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси баёнот берди.
“Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Абу-Дабидаги Элчихонаси Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралари билан доимий алоқада бўлиб, мазкур масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ишлар олиб бормоқда” – дейилади консуллик хабарида.
Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!