$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан тор доирада учрашув ўтказди

12:42 / 08.08.2024

Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ушбу давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга экани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилганини таъкидлади.

Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилаётгани ҳам шундан далолат беради.

Ташриф арафасида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми ва қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилган. 2034 йилга қадар стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастури тайёрланди, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари раислигидаги кенгаш ташкил этилмоқда.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми икки баробар, қўшма корхоналар сони беш баробар кўпайган, юк ташиш ҳажми ортмоқда, йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва тармоқ идоралари даражасидаги мулоқотлар натижадорлигини ошириш, халқаро ва минтақавий майдонлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари, "Марказий Осиё плюс" форматлари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлиги қайд этилган.

Ёшлар сиёсати ва ахборот майдонини шакллантириш соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги таъкидланган. Бу йўналишда комплекс ҳамкорлик дастурини тайёрлашга келишиб олинган.

Икки мамлакат парламентлари палаталари иштирокида Парламентлараро форум ташкил этилиши қўллаб-қувватланган.

Товар айирбошлаш ҳажмини, энг аввало, ўзаро бозорларни шакллантириш ва учинчи мамлакатлардан импортнинг ўрнини босиш ҳисобига янада оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу маънода, ҳукуматларга ой якунига қадар товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилган.

Саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадида жорий саммитга қадар умумий қиймати 7 миллиард долларлик янги битим ва шартномалар портфели ишлаб чиқилган.

Улар орасида энергетика, транспорт ва логистика, металлургия, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги лойиҳалар бор.

Сирдарё вилоятида Халқаро саноат кооперацияси маркази қурилишини жадаллаштириш ва у ерда корхоналарни жойлаштиришга келишиб олинган.

Йирик лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи ўрганилади.

Транзит юк ташиш учун қулай шароитларни таъминлаш, қўшма логистика мажмуаларини қуриш, икки мамлакат ўртасида автомобиль ва темир йўл йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Стратегик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан Қамбарота ГЕС-1 қурилишини тез фурсатда амалга оширишга устувор эътибор қаратилган.

Президентлар ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Ҳудудлар форумини икки Ҳудудлар раҳбарлари кенгашига айлантириш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йилнинг кузида Самарқандда ўтказишга келишиб олинган.

Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.


Сиёсат


														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва тил билиш шартлари ҳақидаги …
12:58 / 02.11.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзги…
17:34 / 02.11.2026
Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026
Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европанинг қатор давлатларида аҳоли даромадининг катта қисмини уй-жой харажатларига сарфламоқда. 2025 йил якунларига кўра, Г…
09:47 / 04.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метрополитенининг келгусида қуриладиган янги линиялари ва бекатларида поездларнинг келиш ҳамда кетиш вақтини аниқ кў…
09:54 / 04.11.2026
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!