$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
20° Кечаси

Шавкат Мирзиёев шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

21:11 / 09.04.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги саккиз йилда мамлакатимиз аҳолиси 6 миллионга кўпайди. Шу даврда ярим миллионга яқин хонадонлар барпо этилди. Жумладан, ўтган йили 100 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилган бўлса, бу йил янада кўп – 130 мингдан ортиқ хонадон режа қилинган.

Яқин йилларда аҳолимиз сони 40 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бундай ўсишда йилига 140-150 минг хонадонга талаб пайдо бўлади. Бу ҳар йили қўшимча 2 минг гектар ер керак, дегани. Лекин ер майдонлари ҳам чекланган.

Бундай ҳолатда реновация дастури қўл келади. Масалан, республикада 17 мингта 2-3 қаватли эски уйлар бор. Улардаги шароит, муҳит бугунги замонга муносиб эмас. Электр, газ, сув ва бошқа инфратузилмалар эскирган, кўпларида оқова тармоғи ҳам йўқ. 

Шуларнинг ўрнида замонавий уйлар қурилса, ҳозиргидан 3 баробар кўп аҳоли жойлашади. Асосийси, хонадонларда янги коммуникация, иссиқ ва совуқ сув, оқова тармоғи бўлади. Одамлар озода, шинам ва файзли шароитларда яшайди. Бу орқали минглаб оилаларнинг турмуш даражаси ўсади, муҳими, улар ушбу шароитларни илк бор ўзлари ўсиб-улғайган жойда ҳис этишни бошлайди.

Яна бир муҳим томони – энергия тежамкорлик масаласи. Турар жойлар яхлит бўлса, инфратузилма тармоқлари, энергия кам сарфланади.

Ҳозиргача бу борада ягона ҳужжат йўқ эди. Шу боис, хорижий тажриба асосида, “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тақдимотда реновация тизимининг ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий томонлари кўриб чиқилди.

Бундай дастурлар 3 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Аввал, шаҳар ва туманларда реновацияга мос ҳудуд танланиб, лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларга янги уй ёки компенсациялар таклиф қилинади. Барча мулкдорлар билан келишувлар яккама-якка, нотариал тартибда тасдиқланади. Лойиҳалар учун ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади.  

 Иккинчи босқичда реновация дастури ҳудудий ва республика кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, қурилиш ташкилоти аниқланади. Учинчи босқичда уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Реновацияга тушган ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ҳам ошади. Янги уйларнинг 1-2-қаватларида савдо, хизмат кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқаришлар бўлади. Шунингдек, бу тизим орқали 20 минг гектар ер тежалиши ҳисоб-китоб қилинган.

Хусусан, биринчи босқичда реновация асосида 20 минг хонадон қурилиши мўлжалланган. 

Давлатимиз раҳбари бундай лойиҳаларни, аввало, у ерда яшовчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тизимли ва адолатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда мутасаддилар, туман ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари реновация тартиб-қоидалари ва ишни тўғри ташкил қилиш чоралари бўйича қўшимча ўқитилиши айтилди.

Реновация ҳудудларини инфратузилма билан таъминлаш, девелопер ва қурувчи ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.



														
														18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.
22:03 / 17.04.2025

														
														Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025-йил 18–22 апрел кунлари Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтин…
20:57 / 17.04.2025

														
														Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноатидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноатидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари Озарбайжон Республикасига расмий ташриф билан боришди.
19:27 / 17.04.2025

														
														Бугун Ўзбекистон ёшлари финал йўлланмаси учун курашадилар

Бугун Ўзбекистон ёшлари финал йўлланмаси учун курашадилар

Саудия Арабистони яшил майдонларида ўтказилаётган U-17 Осиё кубогининг ярим финал ўйинларига старт берилди. Бугун босқичнинг…
18:47 / 17.04.2025

														
														Жиззах шаҳрига 8 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Жиззах шаҳрига 8 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Йил якунига қадар шаҳарга яна 52 дона автобуслар олиб келиш режалаштирилган.
16:22 / 17.04.2025

														
														“Дўстлик” чегара постида 45 кг наркотик ушлаб қолинди

“Дўстлик” чегара постида 45 кг наркотик ушлаб қолинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга мазкур кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қора бозордаги нархи 40 млрд сўмни ташкил қилади.
16:11 / 17.04.2025

														
														Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошди

Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисин…
15:25 / 17.04.2025

														
														Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

“Фарғона–Урумчи–Фарғона” йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйилади”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
12:29 / 17.04.2025

														
														Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон фуқароси томонидан Истанбул метрополитенида рухсатсиз тарзда турк фуқароси бўлган аё…
12:21 / 17.04.2025

														
														Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республика бўйича аҳоли зичлиги 1 км² га ўрта…
11:29 / 17.04.2025

Бу ҳам қизиқ

Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жа…
21:54 / 16.04.2025
Leapmotor Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилди

Leapmotor Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилди

Leapmotor Automobile компанияси Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлаганини расман эълон қилди.
18:44 / 16.04.2025
“Дўстлик” чегара постида 45 кг наркотик ушлаб қолинди

“Дўстлик” чегара постида 45 кг наркотик ушлаб қолинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга мазкур кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қора бозордаги нархи 40 млрд сўмни ташкил қилади.
16:11 / 17.04.2025
Россиядаги уйлардан бирида 4 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Россиядаги уйлардан бирида 4 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Россиянинг Калининград шаҳри Гагарин кўчасидаги кўп қаватли уйда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ўл…
10:16 / 17.04.2025
17 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.
22:26 / 16.04.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев айбдор деб топилди, бироқ жазоланмади

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев айбдор деб топилди, бироқ жазоланмади

Қирғизистоннинг Первомай тумани суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевни жиноятчи Азиз Батукаевни қамоқдан озод қилишда айбд…
21:06 / 17.04.2025
Андижондаги хусусий тиббий пунктлар қолган вилоятларда ҳам ташкил қилинади

Андижондаги хусусий тиббий пунктлар қолган вилоятларда ҳам ташкил қилинади

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда
14:16 / 16.04.2025
Финляндияда маҳаллий полиция иш ташлаш эълон қилди

Финляндияда маҳаллий полиция иш ташлаш эълон қилди

Финляндия полицияси қарийб 50 йил ичида биринчи марта иш ташлаш эълон қилди. Икки кунлик акция мамлакатнинг жануби-шарқидаги…
20:32 / 17.04.2025
Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

“Фарғона–Урумчи–Фарғона” йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйилади”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
12:29 / 17.04.2025
Қорақалпоғистонда 3,4 млрд сўмлик газни ўғирлаган заправка аниқланди

Қорақалпоғистонда 3,4 млрд сўмлик газни ўғирлаган заправка аниқланди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
09:48 / 17.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!