Самарқанд шаҳрида ўтаётган ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой молия вазири Лан Фоанни қабул қилди.
Хитой молия вазири давлатимиз раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни олий даражадаги келишувларга мувофиқ кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Хитойнинг етакчи банк-молия институтлари билан шерикликни мустаҳкамлаш, устувор инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!