Кеча тунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Зироат Мирзиёеванинг Туркияга расмий ташрифи якунига етди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилди.
Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказдилар.
Музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация ва 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Президентлар илк бор етакчи корхона ва компаниялар раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказдилар.
Давлатимиз раҳбарини Туркиянинг олий давлат мукофоти – “Туркия Республикаси нишони” билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ташриф тадбирлари якунланганидан сўнг, “Эсонбуға” халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Президент Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга етиб келди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!