$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Бишкекда ШҲТ ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

15:14 / 26.10.2023

Бугун, 26 октябрь куни Қирғиз Республикаси Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар, Эрон биринчи вице-президенти Мохаммад Мохбер, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Сян, Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров, Покистон ташқи ишлар вазири Жалил Аббас Жилани, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва Ташкилотнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев ҳам қатнашди.

Кузатувчи мамлакатлар ва фахрий меҳмонлар сифатида мажлисда Беларус Бош вазири Роман Головченко, Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Ердене, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев, Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирок этди.

“Ала-Арча” давлат қароргоҳида мажлис қатнашчиларини дастлаб Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров қабул қилди. Шундан сўнг, ҳукумат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибда мажлиси бўлди. Уни Қирғиз Республикаси Бош вазири Ақилбек Жапаров очди.

Бугунги кунда кўплаб давлатлар янги хавф ва таҳдидларнинг оқибатларини бошдан кечирмоқда. Бундай мураккаб шароитда барқарор ривожланишни таъминлаш ва халқларимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ШҲТнинг устувор вазифаларидан бири экани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Деҳли саммитида сўзлаган нутқида ШҲТ улкан иқтисодий имкониятлар ҳудуди, барча мамлакатларнинг узоқ муддатли барқарор ривожланиши учун платформа ва ресурс базаси эканлигини таъкидлади.

Чиндан ҳам, ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 22 фоиз ошган.
Биргина шу йил бошидан буён Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар компаниялари иштирокида мингдан ортиқ янги корхона ташкил этилди ва уларнинг умумий сони 8 мингга етди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида ШҲТ доирасида савдо, инвестиция, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновация, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, экология, ҳудудлараро ҳамкорлик, ёшлар сиёсати, спорт ва бошқа йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга чақирди.

Тадбир якунида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Қушма коммюнике қабул қилди ҳамда Ташкилот фаолиятига тегишли 13 та ҳужжатни имзолади. ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2024 йилда Покистонда бўлиб ўтади.


Сиёсат


														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган маиший техникаларни харид қилиш учун янги истеъмол кредитлари механизми йўлга қўйилиш…
13:45 / 09.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026
Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026
Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!