$
11974.02 UZS
-20.08
₽
144.58 UZS
-1.21
€
13432.46 UZS
12.26
31° Кечаси 18°

Швецияда нималар бўлаяпти? Стокгольмда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди (видео)

10:08 / 22.01.2023

Кеча, 21 январь куни Швецияда, юмшоқ қилиб айтганда, нотинчлик бўлди – у ерда оммавий кўча тартибсизликлари авж олди. Сабаби, Даниядаги ўнг қанот Страм Курс (Қаттиқ чизиқ) партиясини бошқараётган даниялик, швед паспортига эга бўлган, исломга қарши фаол Расмус Палудан бошчилигида амалга оширилган намойишдир.

Ушбу сиёсий спектакл режалаштирилгани жума куни аллақачон маълум эди: Швеция полицияси ўта ўнг сиёсий партия раҳбарига Стокгольмдаги Туркия элчихонаси яқинида Қуръон нусхасини ёқиш учун рухсат беришини айтди. Шундан сўнг расмий Анқарада мамлакат элчиси Стаффан Херстрёмни чақиртиришди. Улар унга тушунтиришди: бу аслида "очиқ-ойдин нафрат билан қилинаётган жиноят”, улар бундай "провокацион ҳаракат"га чидашмоқчи эмаслар.

"Швециянинг ушбу позицияси қабул қилиниши мумкин эмас. Биз бу хатти-ҳаракатга йўл қўйилмаслигини ва муқаддас қадриятларни ҳақорат қилишни "демократик ҳуқуқлар" ниқоби остида ҳимоя қилиб бўлмаслигини маълум қиламиз” - дея қўшимча қилди Туркия ТИВ ва дипломат мамлакатдан чиқариб юборилди.

Бунга жавобан, Швеция Ташқи ишлар вазирлиги исломофобияни қўллаб-қувватламаслигини, бироқ мамлакатда сўз эркинлиги борлигини билдирди. Стокгольмда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ акциядан сўнг Анқаранинг баёнотига вазирлик шундай муносабатда бўлди.

“Исломофобик провокациялар даҳшатли. Швецияда кенг қамровли сўз эркинлиги мавжуд, аммо бу Швеция ҳукумати ёки мен ўзим билдирилган эътиқодларни қўллаб-қувватлаймиз, дегани эмас ", деб ёзди Швеция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Тобиас Биллстрём ўзининг Тwиттер саҳифасида.

Нима учун бундай ишлар қилинаябди?

Қуръоннинг бугунги "ёндирилиши" Стокгольмда шу ҳафта бошида бўлиб ўтган норозиликнинг давомидир. Аввалроқ, курд фаоллари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тасвирланган манекенни оёғидан осиб қўйишди. Анқара воқеага кескин муносабат билдирган ва Швецияни “террор ташвиқот маркази” деб атаган ва ҳукуматни Туркияда фаолият юритаётган қуролли курд гуруҳларини қўллаб-қувватлаётганликда айблаган.

Швеция расмийларининг позицияси ноаниқ. Нега улар Анқара билан бунчалик очиқ ва равшан жанжаллашмоқда, уларнинг НАТОга аъзо бўлиш-бўлмаслиги кимнинг қарорига боғлиқ?

 


Сиёсат


														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

Бу ҳам қизиқ

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026
Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган маиший техникаларни харид қилиш учун янги истеъмол кредитлари механизми йўлга қўйилиш…
13:45 / 09.11.2026
Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!