T-Mobile компанияси 28 январ, жума куни барча ходимларига электрон почта орқали огоҳлантириш хабари юборди. Унга кўра, COVID-19’га қарши вакцина олмаган ходимлар ишдан четлатилади.
“21 февралга қадар вакцинанинг биринчи дозасини олиб, сертификатни кўрсатмаган ишчилар ҳайдалади”, дейилади хабарда. Таъкидланишича, ушбу чекловлар барча ходимлар учун эмас, яъни, хориждан келган ишчилар бундан мустасно.
Компания маъмуриятининг берган маълумотига кўра, агар ишчилар жорий йил 2 апрелга қадар тўлиқ эмланса, уларга нисбатан ҳеч қандай истиснолар келиб чиқмайди. “Идорамиз эшиклари фақат COVID-19’га қарши эмланганлар учун очиқ”, дейилади компания баёнотида.
Маълумот ўрнида, T-Mobile компанияси Deutsche Telecom томонидан ташкил этилган мобил алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган компаниялар гуруҳи. Ушбу компаниялар Европа GSM тармоқларини бошқаради. Ундаги “Т” ҳарфи “Telecom” сўзининг бир қисмидир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!