Таиланд полицияси учишга тайёрланаётган “Thai Airways” самолётининг эшигини очиб юборган канадалик йўловчини ҳибсга олди.
Таиланд матбуотига кўра, бу ҳолат аэропортдаги ўндан ортиқ рейсларга таъсир кўрсатган.
Йўловчи адвокатининг айтишича, унинг мижози ўзини хавф остида деб ҳисоблагани учун самолёт эшигини очиб юборганини билдирган.
Канадалик фуқаро энди ўлим жазоси, 20 йилгача қамоқ ёки катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Полициянинг айтишича, у психиатрик текширув учун клиникага юборилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!