$
12178.85 UZS
49.84
146.54 UZS
-1.45
14053.18 UZS
84.2
31° Кечаси 18°

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси этиб тайинланди

16:52 / 13.03.2024

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимур Раҳмонов бугун Латвия пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё”.  Янги тайинланган элчи 2021-2024 йилларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган. Унинг консуллик округига Россиянинг Сибир федерал округи кирган.

46 ёшли дипломат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Тимур Раҳмонов ТИВ тизимидаги фаолиятини 1999 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Полша, Италия ва Испаниядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган. 2017–2018 йилларда эса Ташқи ишлар вазирлигининг Урганч шаҳри ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Рус, инглиз, поляк, испан тилларини мукаммал билади.

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда мамлакатимизнинг Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида ишлаган Қадамбой Султонов ўрнига тайинланди.


Бу ҳам қизиқ

Исроил мусулмонларга Ал-Ақсо масжидида ҳайит намозини ўқишга рухсат бермади

Исроил мусулмонларга Ал-Ақсо масжидида ҳайит намозини ўқишга рухсат бермади

Исроил ҳукумати Рамазон ойи бошидан буён Ал-Ақсо мажмуасига киришни чеклаб қўйган.
14:26 / 20.03.2026
Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида “Афросиёб” қатновлари йўлга қўйилади

Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида “Афросиёб” қатновлари йўлга қўйилади

2026 йил 27 мартдан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунла…
16:33 / 19.03.2026
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибидаги илк совринини қўлга киритди

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибидаги илк совринини қўлга киритди

Ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринига эга чиқди.
09:12 / 23.03.2026
АҚШ чекинмоқда

АҚШ чекинмоқда

Эроннинг қатъий огоҳлантиришидан сўнг Трамп энергетика инфратузилмаларига ҳужум қилиш режасидан воз кечди.
17:21 / 23.03.2026
“Қамчиқ” довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

“Қамчиқ” довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

Куни кеча, тахминан соат 11:30 лар атрофида “Қамчиқ” довонида юк автомобили ҳайдовчиси бошқарув йўқотиши оқибатида юк машина…
14:40 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:42 / 23.03.2026
Имом Бухорий мажмуаси эндиликда 65 минг нафар зиёратчини қабул қилади

Имом Бухорий мажмуаси эндиликда 65 минг нафар зиёратчини қабул қилади

Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган ушбу муҳташам мажмуа Рамазон Ҳайит байрами арафасида халқимиз ва кенг жамоатчили…
21:09 / 20.03.2026
“Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

“Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

Тошкентда “Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.
17:55 / 23.03.2026
Эроннинг Исроилга тунги зарбалари натижасида 160 дан ортиқ киши жароҳатланган

Эроннинг Исроилга тунги зарбалари натижасида 160 дан ортиқ киши жароҳатланган

Исроил расмийлари маълумотига кўра, ҳужумлар натижасида Арадда 84 киши, Димонада 78 киши жароҳатланган. Ушбу икки шаҳар Неге…
18:52 / 22.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!