$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Исроил мусулмонларга Ал-Ақсо масжидида ҳайит намозини ўқишга рухсат бермади

14:26 / 20.03.2026

Исроил ҳукумати Рамазон ойи бошидан буён Ал-Ақсо мажмуасига киришни чеклаб қўйган. Шу сабабли намозхонлар байрам ибодатини ҳам масжидга туташ ҳудудларда адо этишга мажбур бўлган. Хусусан, 20 март куни Исроил полицияси кириш йўлларини тўсиб қўйгани боис юзлаб киши Эски шаҳар ташқарисида намоз ўқиган.

Фаластинликлар ушбу қарорни Исроилнинг “хавфсизлик вазияти“дан фойдаланиб, Ал-Ақсо устидан назоратни тўлиқ қўлга киритиш стратегиясининг бир қисми деб ҳисобламоқда.

Ҳозирда Ал-Ақсо мажмуаси Иордания томонидан бошқарилади, бироқ масканга кириш-чиқиш тўлиқ Исроил кучлари назоратида. Ўнлаб йиллар давомида сақланиб келаётган “статус-кво”га кўра, яҳудийлар ва бошқа мусулмон бўлмаганларга белгиланган соатларда Шарқий Қуддусдаги мажмуага киришга рухсат берилади. Лекин уларга ибодат қилиш ёки диний рамзларни намойиш этиш тақиқланган.

Шунга қарамай, Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бир неча бор ушбу тартибга қарши чиқиб, яҳудийларнинг ибодат ҳуқуқини талаб қилган. 2024 йилда у ҳатто масжид ҳудудида синагога қуриш таклифини илгари сурган эди.

Сўнгги ойларда Эски шаҳарда фаластинлик диндорлар ва диний ходимларнинг ҳибсга олиниши, шунингдек, яҳудий кўчманчиларнинг мажмуага бостириб кириши кескин кўпайди. Полиция ҳатто намоз вақтида масжид ичида қўлга олиш ишларини амалга оширмоқда. Одатда Ҳайит арафасида гавжум бўладиган Эски шаҳар жума куни ҳувуллаб қолди. Ал-Ақсо имоми ва Қуддуснинг собиқ бош муфтийси Шайх Экрима Сабрий мусулмонларни Ҳайит намозини масжидга имкон қадар яқин жойда адо этишга чақирувчи фатво чиқарди.

Масжиднинг ёпилиши Араб давлатлари лигаси томонидан “халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши” сифатида кескин қораланди. Ташкилот бу ҳолат эътиқод эркинлигига путур етказишини ва бутун минтақада кескинликни кучайтиришини билдирди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Африка Иттифоқи комиссияси ҳам қўшма баёнот билан чиқиб, айниқса муборак Рамазон ойида бундай чекловларнинг жорий этилиши қабул қилиб бўлмас ҳолат эканини таъкидлади.


Жаҳон


														
														Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша Миллий мудофаа вазирлиги мамлакатнинг уруш ва замонавий хавфсизлик таҳдидларига тўлиқ тайёргарлигини таъминлашга қара…
09:41 / 03.10.2026

														
														ИШИДни молиялаштирган ўзбекистонлик эркак АҚШга экстрадиция қилинди

ИШИДни молиялаштирган ўзбекистонлик эркак АҚШга экстрадиция қилинди

Ўзбекистонлик, ҳозирда Америка фуқароси бўлган эркак хорижий террористик ташкилотларга моддий ёрдам бергани учун айбловлар б…
10:01 / 26.09.2026

														
														Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026

														
														АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда жорий йилнинг ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар яқинлашар экан, айниқса Республика партияси вакиллари томонидан мусулмон…
16:23 / 13.09.2026

														
														Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Кеча, 9 сентябрь куни Молдовадан Норвегияга учаётган Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди ва р…
11:21 / 10.09.2026

														
														YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) ресурслар етишмаслиги сабаб Россияга қарши берилган 879 та индивидуал шикоятни кўриб чиқи…
16:53 / 04.09.2026

														
														Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Интернетда ноябрь ойидан бошлаб, визасиз мамлакатлар фуқаролари учун Қозоғистонга киришга пулли электрон рухсатнома жорий эт…
18:35 / 02.09.2026

														
														АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда 36 ёшли аёл суд қарори билан фарзандининг отасига берилиши белгиланганидан сўнг 11 ойлик ўғлини олиб қочиб, унга ўқ уз…
12:55 / 30.08.2026

														
														АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

Бу ҳақда АҚШ президенти ўзининг Truth Social саҳифасида маълум қилди.
14:58 / 29.08.2026

														
														Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Америкалик тадбиркор Илон Маск Украинанинг “Озодлик” ордени – мамлакатдаги энг олий давлат мукофотларидан бири билан тақдирл…
16:13 / 26.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Якшанба куни пойтахтда ёмғир ёғиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Махсус комиссия шамол 14 метр/сонияг…
15:37 / 04.10.2026
НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

«Навоий конь-металлургия комбинати» АЖ 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ко…
13:46 / 05.10.2026
Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасид…
14:42 / 03.10.2026
Дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги баҳоланади

Дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги баҳоланади

Ўзбекистонда дуал таълимни ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда. 2027/2028-ўқув йили якунидан бошлаб олий таълим …
11:28 / 04.10.2026
Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026
Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026
Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Medicare дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка бир марталик 90 долла…
12:24 / 04.10.2026
Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсма…
15:00 / 03.10.2026
«Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?» деган савол туғилиши табиий.

«Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?» деган савол туғилиши табиий.

Президентимизнинг икки вазирликни бирлаштиришдан кўзлаган асосий ғояси қуйидагилардан иборат:
09:35 / 04.10.2026
Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!