“Толибон” бу ҳаракатни “жавоб операцияси” деб атади. Кобул Покистон Афғонистон ҳаво ҳудудини бузганини ва пайшанба куни мамлакат ҳудудидаги бозорлардан бирини бомбардимон қилганини даъво қилмоқда.
Покистон ички ишлар вазири Муҳсин Нақвий Афғонистонни тинч аҳолига қарата ўқ узишда айблади. У Покистон Қуролли кучлари “Толибон” томонидан берилган зарбаларга жавоб қайтаришидан огоҳлантирди.
Шу билан бирга, Исломобод Кобулни Покистонда ҳужумлар уюштираётган террорчиларни ўз ҳудудида яшираётганликда айбламоқда. “Толибон” эса бу айбловларни рад этмоқда.
BBC маълумотига кўра, Афғонистоннинг Нангарҳор, Ҳелманд ва Кунар вилоятларида ҳамда Покистоннинг Куррам ва Читрал туманларида ўқотар қурол ва артиллериядан фойдаланилган. Ҳар икки томондан қурбонлар ва жароҳатланганлар борлиги хабар қилинмоқда, аммо уларнинг сони очиқланмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!