21 октябрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек тумани:
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Зулайҳо” мавзесидаги 11 та кўп қаватли уйлардаги 792 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та.
Иссиқхона: 1 та.
Сергели тумани:
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Юқори Дархон” МФЙ Наврўз ва Дилҳуш кўчалардаги 315 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та.
Янгиҳаёт тумани: Аҳоли истеъмолчилари сони: “Паст Дархон” МФЙдаги 208 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та.
“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади”, – дейилади “Ҳудудгаз Пойтахт” хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!