Самарқанд шаҳрида ўтказилган медиа ҳафталик муҳим натижалар билан якунланди.
Маълумотларга кўра, тадбирда 700 дан ортиқ иштирокчи қатнашган. 5 кун давомида 50 дан зиёд мавзу бўйича 17 нафар ментор томонидан дебат ва амалий тренинглар ташкил этилди.
Натижада медиа соҳасига 84 нафар мобилограф ва 109 нафар SMM мутахассиси кириб келди. Шунингдек, 300 нафардан ортиқ контент яратишга қизиқувчи ёшлар қамраб олинди.
Медиа форумда эса 500 дан ортиқ иштирокчи жамланди.
Қайд этилишича, Самарқанддаги медиа форум амалий ёндашув, тизимлилик ва очиқ мулоқот муҳити билан ажралиб турди. Ушбу жараёнда олинган билим ва кўникмалар келгусида медиа маҳсулотлар сифатида ўз аксини топиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!