Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида Хотира ва қадрлаш кунига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида тозалаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси маъмурияти 6 – 8- май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!